RU

Последние новости

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  13 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Эпоха тугади Новости

Эпоха тугади

“Реал Мадрид” кеча тунда шармандали тарзда мағлубиятга учратилди.

“Қироллик клуби”нинг мағлубияти бўйича турли хил фаразлар бор. Кимдир рақиб ўта кучли эди деса, яна кимдир мураббийнинг нотўғри тактикасини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Воқеликка оддийроқ, реал кўз билан қаралса масаланинг асл мазмуни бутунлай бошқа эканлигини билиш қийин эмас. Мадрид грандида шунчаки қайта қуриш вақти келди. Жамоа асосини ташкил қилган деталлар эскирди.

Ярим ҳимоядаги муаммолар.

Шубҳасиз, Модрич, Каземиро ва Кроос учлиги футбол тарихидаги энг кучли «трио»лардан бири (эҳтимол энг кучлисидир). Жамоада Каземиродан кейин ҳосил бўлган бўшлиқ ҳалигача тўлдирила олинмаяпти. Кроос фаолиятимни якунлайман деганига ҳам бир йил бўлди, Лука ҳам икки кам қирқга кирди. Даҳолар футбол ИҚлари эвазига ҳали ҳам кўп нарсага қодир аммо жисмоний томонлама етилган 25, 26 ёшли укаларига қарши туришнинг ўзи бўлмаяпти. «Сити»га қарши ўйинда Модричнинг бир неча бор хатоларга йўл қўйганини кўрдик, Тони билан ҳам шундай вазият. Улар майдондан олингач вазият янада ёмонлашди, жамоа «мия»сиз ҳаракат қилишни бошлади. Марказда ҳаракат қилаётган Камавинга, Валверде, Тчуамени шунчаки нима қилишни билмай қолишди. «Сити» билан ўйиндан сўнг Жуд Биллингемнинг трансфери янада тезлашади, Перес яна ишга киришишга мажбур.


Ҳужумдаги муаммолар.

Кечаги ўйинда “қироллик клуби”нинг олд чизиғидаги боғламлар деярли ишламади. Сўнгги ўйинлар шуни кўрсатдики бугунги «Реал»нинг ҳужуми етакчиси Винисиус Жуниор. Карим Бензема атрофида қурилган схеманинг фойдали иш коэффициенти камайиб кетди. Амалдаги “олтин тўп” соҳибининг жисмоний ҳолати топ даражадаги ўйинларга бардош бериши тобора сўроқ остида қолмоқда. Клуб захирасида юқори даражали ҳужумчиларнинг йўқлиги Бенземанинг ўйинлари чиқмаганда панд бериши аниқ эди ва бу ҳодиса кеча тунда содир бўлди. Бугунги кунда жамоанинг ҳужумдаги натижалари Винисиуснинг кайфиятига бўглиқ бўлиб қолгани олд чизиқ ҳам «реконструкция»га муҳтожлигидан дарак.


Ўзига келаётган ҳимоя қўрғони.

Бугунги кунда нисбатан стабил ўйин намойиш қилаётган ва қайта қуриш анчайин тугалланган қисм айнан ҳимоя чизиғидир. Сўнгги йилларда бир қатор савияли ҳимоячилар олиб келинди ва улар жамоага адаптация қилинди. Аммо бу ерда ҳам саволлар бор. Хусусан чап қанот ҳимояси ҳалигача мавҳум ҳолатда қолмоқда. Анчелотти бу нуқтада Камавингани мажбуран ўйнатаётганига шубҳам йўқ.

Умуман олганда жамоа сўнгги «декада»да шаклланди ва барча мусобақаларда ғолиб чиқди. Бугунги «Реал» ўша 10 йил аввал шаклланган жамоанинг импульси билан то шу ерга қадар етиб келди, Буёғига ричаглар ишдан чиқишни бошлади. Тезда чора кўрилмаса жарлик томон қулаш даври бошланади.


 

Пўлат Қаландар ҳикоя қилади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика