RU

Последние новости

21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  78 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  2 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0 18:39Ямаль ва жамоадошлари Фликка қулоқ солмаяпти(ми)?! Бундай камбэклар "Барселона"нинг устунлиги эмас, заифлигини билдиради  13 18:20ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди  18 17:463 та голга ассистентлик қилган футболчи, рақибни тор-мор келтирган мураббий, 22 ёшли посбон — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари​  0 17:20Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади  6 17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  1 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  10

Eplmanager.com: 8-турда кимни сардор қилиш керак? Новости

Eplmanager.com: 8-турда кимни сардор қилиш керак?

Эртага Англия премьер-лигасида 8-тур ўйинлари старт олади.

Ушбу турдан Eplmanager.com сайтида "October league" ҳам ишга тушади. Ушбу лигада 10та совға ўйналмоқда. Батафсил маълумот.

Иштирокчиларга 8-турда кимларни сардор қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат берамиз.

ХАРРИ КЕЙН

Сентябрь ойи бошидан буён клуб ва терма жамоа сафида 15та гол уришга эришган ҳужумчига бўлган талаб жуда юқори. У ўтган турда "Хаддерсфилд"га қарши ўйинда иккита гол урганди. "Тоттенхэм" ўз уйида "Борнмут"ни қабул қилади ва Кейндан яна гол ёки голлар кутиб қоламиз. Агар сизга Кейн ёқмаса унинг жамоадоши Кристиан Эриксен варианти ҳам бор.



РОМЕЛУ ЛУКАКУ

Агар бу турда "Манчестер Юнайтед" сафарда "Ливерпуль"га қарши ўйнамаганида Лукакуни биринчи номзод сифатида ёзган бўлардик. Сабаби ўтган 7та турда 7та гол урган Лукаку янги клубда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Бироқ рақиб кучли бўлса ҳам Лукакуни сардор қилиш мумкин. Сабаби Юрген Клопп жамоасининг ҳимоясида муаммолар жуда кўп.


ГАБРИЭЛ ЖЕЗУС

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро жароҳат туфайли бу ўйинда майдонга туша олмайди. Шу боис бразилиялик Габриэл Жезусни олиб сардор қилишингиз мумкин. У клуби сафида охирги 4та ўйинда 4та гол уришга эришди. Жезус Бразилия терма жамоаси сафида ҳам гол уриб Англияга қайтди. "Сити" сафида Лерой Сане ва Раҳим Стерлинг ҳам яхши очко олишлари мумкин.



ЭДЕН АЗАР

Жароҳат туфайли мавсум бошини ўтказиб юборган бельгиялик футболчини оғриқлар бошқа безовта қилмаяпти. У ФИФА кунларидан олдин "Челси" сафида бир-иккита ўйинда майдонга тушди. Бельгия сафида сўнгги баҳсда иккита гол уришга ҳам муваффақ бўлди. "Аристократлар" бу турда АПЛ аутсайдери бўлган "Кристал Пэлас" меҳмони бўлади. Азарнинг гол уриши ва голли пас бериш имкониятлари жуда юқори.



АЛЕКСИС САНЧЕС

"Арсенал" ушбу тур сафарда "Уотфорд" меҳмони бўлади. Чили терма жамоасидан ёмон кайфиятда қайтган Санчес энди бор эътиборини клубга қаратиши турган гап. Балки у бор аламини айнан "Уотфорд"дан олар. Алексис ўтган турда АПЛда энг кўп зарба берган (7та) футболчи бўлганини ҳам эслатиб ўтиш керак.



ЖЕЙМИ ВАРДИ

"Лестер"нинг ушбу мавсумдаги ишлари юришмаётганди. Аммо рақиблар жуда кучли эди. Бу турда жамоа ўзи билан деярли тенг бўлган "Вест Бромвич"ни қабул қилади. Варди олдинги 7та ўйинда рақиб дарвозасига 5та гол уришга эришди. 8-турда ҳам ҳужумчидан гол кутишимиз мумкин.



Eplmanager.com: Эртага дедлайн

Сиз кимни сардор қиласиз?

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика