RU

Последние новости

22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  0 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  36 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  12 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  3 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  34

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм Новости

EPLMANAGER: Сиз харид қилишингиз ва сотишингиз керак бўлган 5 футболчи 1-қисм

Теги :  Eplmanager
Эртага Англия Премьер-лигасининг 8-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGER фойдаланувчилари эса таркибда кимни сотишни ва қайси футболчини харид қилиш керак деб бошлари қотган. Биз бу борада фэнтези-футбол жамоалари эгаларига ёрдам беришга қарор қилдик.


СОТИБ ОЛИНГ

"Челси" - "Лестер Сити"

Диего Коста


"Челси" жорий мавсумни яхши бошлади дея олмаймиз. Баъзи футболчилар хатто ўтган мавсумдагидек ҳаракат қилишда давом этишмоқда.

Аммо Коста деярли бир ўзи жамоаси учун очко ишлашда давом этмоқда. Испаниялик етти ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди ва навбатдаги баҳсда ҳам голли сериясини тўхтатмаса керак.


"Арсенал" - "Суонси Сити"

Санти Касорла


Испаниялик ярим ҳимоячи Премьер-лигада фақат Жордан Хендерсондан муваффақиятли паслар сони бўйича ортда қолмоқда. Унинг узатмалари голли вазиятлар келтириб чиқариши эҳтимоли катта.


"Вест Бромвич" - "Тоттенхэм"

Тоби Алдервейрельд


Шанба куни "Тоттенхэм"ни иккинчи қаватдан "ўққа тутишади" ва Ян Вертонген ҳамда Тоби Алдервейрельдлар ўз жамоаларига катта ёрдам бериши мумкин.

Иккинчи қаватда Тоби Соломон Рондонга имкон бермаслиги мумкин, чунки жорий мавсумда Алдервейрельд ҳаводаги 13 та курашнинг 9 тасида рақибга тўпни бермаган. Шу билан бирга, ҳимоячи стандартларда ўзини кўрсатиши ҳам мумкин.


"Манчестер Сити" - "Эвертон"

Серхио Агуэро


Агуэро камдан-кам ҳолатларда кетма-кет икки учрашувда гол ура олмайди. Аргентиналик ўзига келиб олиш учун "Эвертон"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини нишонга олишга бор кучи билан ҳаракат қилади.


"Саутгемптон" - "Бёрнли"

Душан Тадич


Тадич ўз терма жамоаси сафида "Австрия"га қарши баҳсда 1та гол урда ва 2та голли пас берди.

"Саутгемптон" плеймейкери жорий мавсумда вазиятлар яратиш бўйича Премьер-лиганинг энг яхши учинчи футболчиси бўлиб турибди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика