RU

Последние новости

00:38АПЛ. "Астон Вилла" – "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" – "Вулверхэмптон": бошланғич таркиблар маълум  0 00:19Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  0 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  2 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  12 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  2

EPL Manager: 10-тур шарҳи Новости

EPL Manager: 10-тур шарҳи

Теги :  Eplmanager
29-31 октябрь кунлари Англия Премьер-лигасининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

10-тур ўйинларини "Сандерленд" - "Арсенал" учрашуви очиб берди. Бу баҳсда "тўпчилар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Алексис Санчес ва Оливье Жирунинг дубли лондонликларга ғалаба келтирди. Мезбонлар сафида Жермейн Дефо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Хавфли ҳудудда бўлган "Мидлсбро" ниҳоят ғалабага эришди. "Борнмут" Айтор Каранка жамоасига очко улашди.

"Тоттенхэм" "Уайт Харт Лейн"да "Лестер Сити"ни қабул қилди. "Тулкилар" бу сафар кучли жамоага қарши очко ола билди. Янссен ва Мусанинг голлари учрашув 1:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртта турда ғалабага эриша олмаяпти. Бу сафар манкунианлар "Олд Траффорд"да "Бёрнли"ни қабул қилди. Том Хитоннинг ажойиб сейвлари туфайли баҳс голсиз дуранг билан якунланди. Мезбонлар рақиб дарвозасига 37 та зарба берди.

"Уотфорд" уйида "Халл Сити"ни таслим этди (1:0). Учрашувдаги ягона гол "Халл Сити" футболчиси Доусон (автогол) номига ёзилди.

"Манчестер Сити" меҳмонда "Вест Бромвич"ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:0) ва турнир жадвалида биринчи ўринни сақлаб қолди.

"Шаҳарликлар"нинг рақобатчиси "Ливерпуль" 10-турда "Кристал Пэлас" дарвозасига 4 та гол урди. Лондонликлар ҳам қизилларнинг голига жим қараб турмади ва икки маротаба жавоб беришга муваффақ бўлди.

Куманнинг "Эвертони" очко тўплашда давом этмоқда. Бу сафар улар "Вест Хэм"ни таслим этишди (2:0).

"Челси" якшанба куни "Саутгемптон"га қарши ўйнади ва Азар ва Диего Костанинг голи туфайли 3 очкога эга бўлди.

Тур "Сток Сити" ҳамда "Суонси Сити" ўйини (3:1) билан якунланди. Марк Хьюз шогирдлари Моусон ва Бонининг голлари туфайли бу баҳсда 3 очко ишлаб олишди.


"XURSANDLIK MFK" жамоаси 98 очко билан турнинг энг яхшисига айланди. Бунда Том Хитон ва Серхио Агуэронинг хиссаси катта.

"iPro" лигасида "Arteam" жамоаси 218 очко билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларни "ANDIJON 3125" (217 очко) ва "Jeng Jeng Jeng" (199 очко) эгаллаб турибди.

Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Ilkay Gündogan (MCI) 16 points

2. Sergio Agüero (MCI) 13 points

3. James McArthur (CRY) 12 points

4. Eden Hazard (CHE) 11 points

5. Tom Heaton (BRN) 10 points


Супер-сардор сифатида энг танланган ўйинчилар:

1. Alexis Sánchez

2. Philippe Coutinho

3. Romelu Lukaku

4. Diego Costa

5. Zlatan Ibrahimovic

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика