RU

Последние новости

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Энг кўп жароҳат оладиган 11 футболчи Новости

Энг кўп жароҳат оладиган 11 футболчи

Фаолияти лазаретда давом этаётган 11 футболчи ҳақида.

Футболчининг ашаддий душмани - рақиблар эмас, жароҳатдир. Айнан ушбу жиҳат футболчини ҳар доим жисмоний ҳолати даражасини тушириб юборишига сабабчи бўлади. Биз ҳозир кўп жароҳат оладиган футболчилар билан таништирамиз.

ВЕНСАН КОМПАНИ

Бельгиялик ярим ҳимоячи янгиланган "Манчестер Сити"нинг ғалаба тимсолига айланди. Айнан у жамоасига чемпионликни келтирган голни "Манчестер Юнайтед" дарвозасига киритди. Бироқ у ўтмишда қолиб кетди. Футболчи сўнгги 3 йилни лазаретда ўтказмоқда. 25, 14 ва 11 - кўряпсизми, у сўнгги 3 мавсумда шунча учрашувда майдонга тушди. Бу мавсумда Компани яна шифохонада даволанмоқда. У Англия лига кубоги финалида жароҳат олди, бироқ Гвардиола билан илк совринини қўлга киритди.

ТОМАС ВЕРМАЛЕН

Томас "Барселона"га 2014 йилда ўз амплуасида кўп ваъдалар билан трансфер қилинган футболчи бўлган. Унинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган. Икки йилда бельгиялик футболчи Примерода 11 учрашувда майдонга тушди ва "Рома"га ижарага берилди. Бироқ Римда у кўп жароҳат олди.

"Барселона" ёзда ҳимоячини сотиб юбора олмади. Бироқ у кутилмаганда жамоа учун керакли футболчига айланди. Томас бу мавсумда 10 учрашувда майдонга тушди.  Ҳозирча у соғлом.

АБУ ДИАБИ

2013дан 2016 йилга қадар Диаби "Гипсли тўп" совринини қўлга киритган. Бу соврин ҳар доим жароҳат сабабли энг кўп учрашувни ўтказиб юборган футболчиларга тақдим этиларди. "Янги Виейра" барибир юқори савияли футболчи. Бироқ унинг ўйинини томоша қилиш жуда оғир. 9 йилда у "Арсенал" таркибида 122 учрашувда майдонга тушди ва "Марсель"га трансфер қилинди. Францияда у 3 йилда 5 баҳсда ўйнади.

ВИКТОР ФАЙЗУЛИН

Абу Диабининг бироз бошқачароқ русча варианти. Файзулин 2015 йилда йўқолиб қолди. Бироқ ҳозирча у ҳақида расмий маълумот пайдо бўлмади. 2015 йилнинг ёзида "Зенит" Виктор билан шартномасини 2018 йилга қадар узайтирганди. Ўша йили у Россия термаси "радар"ларига тушмай қолди.

Бу футболчи журналистларни ёқтирмасди, шу боисдан ўз соғлиғи ҳақида маълумот бермади. 2017 йил январида унинг жароҳатдан тузалаётгани айтилганди. Аммо у ҳали ҳам йўқ.

МАРАТ ИЗМАЙЛОВ

Измайлов ҳали расман фаолиятини якунламаган, шу боисдан рўйхатга у ҳам киритилди. Марат - Россия футболидаги энг техникаси юқори футболчилардан бири, бироқ жуда кўп жароҳат олади. Беш йил давомида Марат "Спортинг" таркибида жароҳати сабабли 60дан ошиқ учрашувда майдонга тушмади. Шу боисдан унинг даражаси "Порту"га трансфер бўлишга етмади. Шу боисдан унинг фаолиятида ўсиш кузатилмади ва "Арарат" таркибига бориб қўшилди. Ярим йилдан кейин бу жамоа билан хайрлашди.

САМИР НАСРИ

Франциялик юқори техника соҳиби "Арсенал"нинг асосий юлдузига айланганди. "Манчестер Сити" билан учрашувда у жиддий жароҳат олди ва фаолиятида кескин пасайиш кузатилди. У жами 28 марта жароҳат олди. 2016 йилда эса уни антиқа даволашди - витотерапия ва қонни қайта қуйиш. УЕФА вакиллари ундан допинг намуналарини топишди ва футболчини 6 ойга дисквалификация қилишди.

ЖЕК УИЛШИР

Уилшир - Англия терма жамоаси ва "Арсенал"нинг асосий футболчиларидан бири. Англиялик футболчи Арсен Венгер қўл остида 2008 йилда дебют қилган. Ҳеч ким уни 10 йилдан кейин ҳам жамоа учун керакли футболчи бўлиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаганди. Жек - метин иродали инсонлардан бири. Фаолияти давомида 24 бора жароҳат олган. Бу мавсумда у "Арсенал" таркибида ишончли ўйин намойиш этган ҳолда яна миллий терма сафига қайтди. Бироқ терма таркибида яна бир бор жароҳат олди.

ДАНИЭЛ СТАРИЖ

Стариж - мунтазам жароҳатлар гирдобида юрадиган футболчилардан бири. Унинг тиббий дафтарчасига қарайдиган бўлсак, танасининг деярли барча аъзоларидан жароҳат олган - бел, тўпиқ, тизза... 2015 йилда унинг тиззаси билан муаммолари кузатилди. "Ливерпуль" мухлислари эса уни 13/14 йилги мавсумдаги чиройли ўйинларини эслайди. Ўшанда Стариж Суарес ва Стерлинг билан биргаликда Премьер-лигада порлаганди, бироқ барибир совринсиз қолганди.

Даниэл ёзда "Вест Бромвич" таркибига кўчиб ўтди. Стариж АПЛнинг энг ёмон жамоаси таркибида яна жароҳат олиб, мавсумнинг бир қанча қисмини ўтказиб юбориши аниқ бўлди.

МАРКО РОЙС

Жароҳат олиш деганда кўпчилик бу футболчини ёдга олади. Ройс - Германия футболининг энг иқтидорли вакилларидан. У ҳар доим жароҳат олади, шу боисдан терма билан сўнгги иккита катта турнирни ўтказиб юборди. Олдинги ЖЧга яқин қолганида у жароҳат олди, Евро-2016 вақтида лазаретда бўлди. Ҳозирча унинг Россиядаги мундиалга бориши ҳам сўроқ остида.

АРЬЕН РОББЕН

Бундеслиганинг энг ёрқин футболчиларидан бири. Унинг фаолияти идеал даражада. "Челси", "Реал" ва "Бавария" билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Икки марта термасини ЖЧ медаллари сари етаклаган. Агарда у кўп жароҳат олмаганида, албатта, "Олтин тўп"га эга чиққан бўларди. "Реал"да жиддий жароҳат олганида шифокорлар унга аниқ ташхис бериб, даволай олишмаганида, Роббеннинг фаолияти ўша пайтдаёқ тугаши мумкин эди. У икки марта тиззаости соҳасини синдириб олган, икки оёғи тиззаларини жароҳатлаган, унинг соғ жойи деярли қолмаган. Даҳшат! Футболчининг бахтига "Бавария" шифокорлари унинг соғлиғини бир меъёрда ушлаб турибди. Агарда шу кетишда бўлса, Роббен яна бир икки йил яхши савияда ўйнай олади.

ГАРЕТ БЭЙЛ

Уэльслик футболчи Англия футболининг энг ёрқин вакилига айланишга улгурмади. Тезда "Реал"га трансфер бўлиб кетди. "Тоттенхэм" таркибида у машинага айланди. Бироқ Мадрид ҳаёти унга умуман бошқача таъсир қилди. Бэйл Испанияда 20дан ошиқ жароҳат олди. Бел, чурра, мушакларни чўзиб олиш - Гаретнинг "ортидан қувади". Статистикага кўра, Бэйл "Реал"нинг ҳар уч учрашувини ўтказиб юбормоқда.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика