RU

Последние новости

23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 23:00ЕЧЛ финали учун ПСЖ ва "Интер" жамоаларининг бошланғич таркиблари маълум!  10 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  51 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  0 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0 17:07АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди  1

Энг кўп гол урилган мундиаль, финалдаги триллер, Мессининг чемпионлиги — ЖЧ-2022 воқеликлари Новости

Энг кўп гол урилган мундиаль, финалдаги триллер, Мессининг чемпионлиги — ЖЧ-2022 воқеликлари

Қатар майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати якунланди.

Финал баҳсида Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Францияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этди.

Бир ой давомида бутун дунё эътиборини ўзига тортган мусобақа чиройли тарзда тугади. Биз эса Қатарда ўтган мундиални ҳеч қачон унутмаймиз ва бунга 20 та сабаб бор.

1. Мессининг чемпионлиги


Инсоният тариҳидаги энг яхшилардан бири дея эътироф этиладиган Лео Месси ваниҳоят, ЖЧда ғолиб бўлди ва узоқ давом этган Роналду билан бўлган рақобатга нуқта қўйди. Лео энди Марадона ва Пеле қаторида, чунки у жаҳон чемпиони.

2. Финалдаги триллер

Финал баҳси турнирнинг ажойиб кульминациясига айланди, кўпчиликнинг фикри бўйича бу тарихдаги энг зўр финал.

3. Қишда ўтган биринчи мундиаль



Қатардаги мундиаль биринчи маротаба қишда, яъни одатий футбол мавсум жадвалини бузган ҳолда ўтказилди. Бунга сабаб сифатида Қатардаги иссиқ об-ҳаво келтирилди.

4. Месси ва Роналдунинг сўнгги перформанслари

Месси 35 ёшда, Роналду эса 37 да, катта эҳтимол билан бу уларнинг сўнгги порлаган мундиали эди.

5. Марокашнинг порлаши ва Африка жамоаларининг биринчи ярим финали

Марокаш терма жамоаси тарихий натижа қайд этди ва сенсацион натижага эришиб, 4-ўрини қўлга киритди.

6. Яримавтоматик офсайд аниқловчи тизим

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи маротаба яримавтоматик офсайд аниқлаш системаси ишлатилди.

7. Месси фактори

Лео Месси фаолиятидаги энг яхши Жаҳон чемпионатини ўтказди ва энг яхши ўйинчи совринига сазовор бўлди.

8. Араб давлатидаги биринчи Жаҳон чемпионати

Араб давлатлари ўз тарихида биринчи бор мундиалга мезбонлик қилди.

9. Аргентинанинг узоқ кутилган чемпионлиги

Аргентина терма жамоаси 36 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон биринчилигида ғолиб бўлди.

10. Роналду муффақиятсизлиги


Роналду учун бу турнир фаолиятидаги энг омадсизи бўлди, Криштиану мундиалда бор-йўғи 1 та гол урди ва Португалия терма жамоасига фақатгина муаммо туғдирди.

11. Бразилия яна ютқазди

Бразилия терма жамоаси энг кучли таркибга эга бўлиб, яна мундиални эрта тарк этди.

12. Янги юлдузлар

Мундиалда бир нечта иқтидорлар кашф этилди – Энцо Фернандес, Гонсалу Рамуш, Хулиан Альварес, Софьян Амрабат, Йошко Гвардиол, Рицу Доан ва бошқалар.

13. Қаҳрамон дарвозабонлар

Қатардаги мундиаль, дарвозабонлар перформансига айланди – Яссин Буну, Доминик Ливакович, Эмилиано Мартинес, Андрис Нопперт, Муҳаммад Ал Овайс.

14. Қатарнинг дебюти



Қатар терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида дебют қилди.

15. 32 та терма жамоа қатнашган охирги ЖЧ

ЖЧ-2022 32 та жамоа иштирок этган сўнгги мундиаль бўлди. 2026 йилдаги Жаҳон чемпионатида 48 та терма жамоа иштирок этади.

16. Қўшиб берилган дақиқалар

Бу сафарги Жаҳон чемпионатида кўшимча дақиқалар янги қоидаларга асосан ҳисобланди. Шу сабаб ушбу мундиалда жуда кўп қўшимча вақт қўшиб берилди.

17. Энг кўп гол урилган мундиаль

Қатардаги мундиалда жами 172 та гол урилди – бу эса ЖЧлар тарихидаги рекорд.

18. Мбаппе иштироки



Турнирнинг энг яхши тўпурари номига сазовор бўлган Килиан мундиалда энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Унинг иштирокисиз бу Жаҳон чемпионатини тасаввур қилиш қийин.

19. Ришарлисон шедеври

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Ришарлисоннинг Сербия дарвозасига урган голи катта эҳтимол билан турнирдаги энг чиройли гол ва Жаҳон чемпионатлари тарихига муҳрлангани, шубҳасиз.

20. Саудияликларнинг тарихий ғалабаси

Саудия Арабистони терма жамоаси 1-турда сенсацион тарзда Аргентинани мағлуб этди ва бу натижа турнирнинг энг катта сенсацияларидан бирига айданди.

Қатар майдонларида ўтган Жаҳон чемпионати сиз учун нимаси билан эсда қоларли бўлди?

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика