RU

Последние новости

13:39Бугун Тошкентга учиб келадиган футболчи Италия А сериясига кўчиб ўтмоқда  2 13:07"Барселона" "Камп Ноу" абонементларининг сотувини бошлади  0 12:40Эрон билан ўйинда ишлайдиган ҳакам Даврон Ҳошимовга қизил карточка кўрсатган  4 12:22Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда  0 11:54Терма жамоага чақирилган легионерлар: ўтган бир ойни ким қандай ўтказди?  10 11:47Саудия Арабистони ва МЛС клублари Погба бўйича маълумотларни сўраган  0 11:18"Реал" жароҳат олган Карвахалга клубдан ўринбосар топди  7 10:55Флориан Вирцнинг келажаги маълум  0 10:20АПЛнинг ХХI асрдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузиб чиқилди  8 09:47Тен Хагнинг ўрнига МЮни бошқариш учун асосий номзод маълум  9 09:10"Ман Сити" қишда Родрининг жароҳат олгани сабабли 60 миллионлик трансферни амалга оширади  0 08:35Суперлига. Барча даврларнинг энг яхши тўпурари ким? Черан 10-ўринга кўтарилиб олди  8 07:53Аббосбек Файзуллаев РПЛда тур рамзий жамоасидан ўрин олди  4 07:23Про лига. Бугун 22-турнинг сўнгги учрашуви бўлиб ўтади  2 01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  1

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади Новости

Энди сайтда ёки ижтимоий тармоқлардаги коммент учун фикр билдирувчи жавобгарликка тортилади

Теги :  Коммент
Ўзбекистонда сайт ёки сайт саҳифаси эгаларига, шу жумладан, блогерларга ахборот тарқатишда қўйилган талаблар кучайтирилди.

Уларга хусусан, тартибсизликлар ва митингларга чақириқлар, жамият ва давлатга ҳурматсизликни ифодалайдиган маълумотларни эълон қилиш тақиқланади.

Бу ҳақда Президент томонидан 30 март куни имзоланган қонун билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-1-моддасига (ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш) тегишли қўшимча киритилди.

Эндиликда ушбу модда қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёки бошқа ахборот ресурси эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

- Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
- оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек ушбу ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштиришга чақириш;
- жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
- уруш, зўравонлик ва терроризм, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи маълумотларни ошкор қилиш;
- миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
- ахлоқсиз шаклда ифода этилган ахборотни, шу жумладан, жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатадиган маълумотларни тарқатиш;
- гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
- порнография, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга ундаш;
- фуқароларни, шу жумладан вояга этмаганларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ноқонуний хатти-- ҳаракатларни содир этишга ишонтиришга ёки бошқача тарзда жалб қилишга қаратилган маълумотларни тарқатиш;
- қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт.
- Шунингдек, сайт эгаси ва блогерга ўзларининг интернетдаги саҳифаларини, шу жумладан, жамоат учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилган тезкор хабар алмашиш тизимларини кузатиб бориш, юқоридаги маълумотлар ва материалларни аниқлаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, юқоридаги талаблар бажарилмагани оқибатида сайт эгаси ёки блогер томонидан ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар ўз ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси, шу жумладан, етказилган зарарни қоплаш талаблари билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексга қўшимча киритилди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Қонунга киритилган тегишли ўзгаришлар 31 мартдан эътиборан кучга кирди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика