RU

Последние новости

10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  6 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  18 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18

Энцо Фернандес "Челси" Жоау Феликсни доимий сотиб олишини истайди Новости

Энцо Фернандес "Челси" Жоау Феликсни доимий сотиб олишини истайди

Аргентиналик футболчи ҳозирги жамоаси борасида фикрларини билдириб ўтди.

Аргентина терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб барчанинг эътиборини тортган Энцо Фернандес қишки трансферлар ойнасининг энг йирик харидига айланди.

Ярим ҳимоячи худди у каби январда "кўклар" аъзосига айланган португалиялик Жоау Феликсни "Челси" бутунлай сотиб олиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Фернандес жамоа мухлисларини сабрли бўлиб, Грэм Поттерни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Клуб тарафдорларининг бир қисми аллақачон Чемпионлар Лигаси титулини келтирган Томас Тухелнинг бўшатилиши эвазига олиб келинган Грэм Поттернинг истеъфосини талаб қилиб чиқди. 

"Стэмфорд Бриж" эгалари Поттер қўл остида ўтказилган 25 ўйиннинг атиги 9 тасида ютди, АПЛда 10-ўринга тушиб кетди ва Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичи биринчи баҳсида "Боруссия" Дортмундга мағлуб бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика