RU

Последние новости

11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  1 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  1 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  6 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  15 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  3 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  24 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  34 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  53

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик" Новости

Эмод Муҳаммад: "Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилдик"

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлган, Ироқ U-20 терма жамоасининг бош мураббийи Эмод Муҳаммад, учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбтада рақибимизни чемпионлик билан табриклайман. Улар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Бугун бизнинг омадимиз келмади.

- Ушбу турнирдаги жамоангизнинг иштирокига изоҳ бериб ўтсангиз, турнирдан аввал Ироқ фаворитлар қаторида эмас эди, лекин финалга қадар етиб борди.

- Яхши иштирок бўлди деб ўйлайман. Бизнинг мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди ва биз ушбу вазифани удалладик. Эртадан бошлаб жаҳон чемпионати ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Ушбу таркибдан кимларни яқин келажакда Ироқ футболи юлдузига айланади деб ўйлайсиз?

- Ушбу таркибдан қанчаси терма жамоа аъзосига ўйланишини билмайман, аммо уларнинг кўпчилиги Ироқ футболининг юлдузи бўлишга қодир. Менинг бунга ишончим қодир.

- Ироқ терма жамоаси Индонезиядаги жаҳон чемпионатига қандай тайёргарлик кўради?

- Жаҳон чемпионатига тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Ушбу мусобақада йўл қўйган барча ҳатоларимизни тўғирлаб, жаҳон чемпионатида яхшироқ иштирок этамиз. Жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритишга ёрдам берган барчага раҳмат айтаман, федерациядан тортиб ОАВ вакилларигача.

- Жаҳон чемпионатидаги мақсадларингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Жаҳон чемпионатида турли ҳил жамоалар иштирок этишади. Биз эса жаҳон чемпионатида Осиё шарафини ҳимоя қиламиз. Ушбу таркибга яна 3-4 футболчини қўшиб олмоқчимиз. Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб боришни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика