RU

Последние новости

13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  4 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  20 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  7 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  12

Эминов, Абдуқодиров ва бир қатор футболчилар "Қўқон-1912" билан шартнома тузди Новости

Эминов, Абдуқодиров ва бир қатор футболчилар "Қўқон-1912" билан шартнома тузди

Янги мавсумга тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмини Тошкентда ўтказган “Қўқон-1912” бугун йиғинни якунлади.

Пойтахтда машғулотлар билан бирга синов-назорат учрашувларини ҳам ташкил этган жамоамиз, шундан келиб чиқиб айрим футболчилар билан келишувга эришди. 

Унга кўра Қаҳрамон Муҳаммаджонов (“Навбаҳор”), Хуршидбек Мухторов, Қувондиқ Рўзиев (“Локомотив”), Сардор Эминов, Ориф Мамажонов, (“Сўғдиёна”), Дамир Низанов (“Орол”), Шохруҳ Холматов, Иззат Ғаниев, Носир Отақўзиев (“Нефтчи”) ҳамда Абдулатиф Абдуқодиров (“Андижон”) жорий мавсумни “Қўқон-1912” таркибида ўтказадиган бўлди. 

Маълум муддат жамоа кўригида бўлган Азамат Аҳмедов, Илҳом Жуманов, Сарвар Холмуродов, Санжар Баратов, Илҳом Суюнов, Фаррух Шотурсунов, Акмал Турсунбоев, Нодирхон Камолов, Азиз Алижонов, Азизхон Ибрагимов ҳамда Сайдулло Раҳматов каби футболчилар клуб лагерини тарк этган. Эндиликда бу ўйинчилар ўзларига бошқа жамоа топади.

Бу билан селекция жараёни тўхтаб қолгани йўқ ва чемпионат стартига қадар яна жамоани кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар билан музокара ўтказилмоқда. 

Энди режага кўра футболчилар 28 январь куни тушликдан сўнг Қўқонда йиғилади ва Фарғона ҳокими Кубоги турнирига тайёргарлик кўради. Айтиш лозимки, мусобақада жамоамиз икки таркиб билан иштирок этади.    

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика