RU

Последние новости

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  162 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  11 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  2 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Эмери "Арсенал"дан четлатилиш арафасида Новости

Эмери "Арсенал"дан четлатилиш арафасида

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери яқин орада ишдан олиниши мумкин.

Хабарларга кўра, Лондон клуби раҳбарияти испаниялик мутахассис бошчилигидаги "Арсенал"нинг сўнгги натижаларидан жуда норози. Жамоа барча мусобақалардаги сўнгги олтита ўйинда ғалаба қозона олмади ва 14 турдан сўнг Премьер-лигада 8-ўринни эгаллаб турибди.

ОАВда Эмерининг ишдан бўшатилиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, мураббий раҳбарият уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтмоқда. 

"Арсенал" раҳбарияти аллақачон 48 ёшли мутахассисни алмаштириш учун муносиб номзодларни қидиришга киришган. Айни пайтда иккита эҳтимолий вариантлар кўриб чиқилмоқда. Булар,  Туриннинг "Ювентус" жамоаси собиқ устози Массимилиано Аллегри, шунингдек, "Вулверхемптон" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бугун тунда Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида "Айнтрахт"га қарши майдонга тушади. Эмери шогирдлари "F" гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринда боришмоқда.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика