RU

Последние новости

10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионига енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  0 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  1 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  1 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  1 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  5 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  23 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  21 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  3 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Элит ОЧЛ. Икки футболчи четлатилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Садд"ни мағлубиятга учратди Новости

Элит ОЧЛ. Икки футболчи четлатилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Садд"ни мағлубиятга учратди

Элит ОЧЛ лига босқичининг сўнгги тур учрашувидан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Садд" учрашуви якунланди.

ОФК Элит Чемпионлар Лигаси. 8-тур

"Пахтакор" – "Ал Садд" (Қатар) 2:1

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Шон Эванс (Австралия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Жорж Лакриндис, Оуен Голдрик (иккаласи – Австралия)

Тўртинчи расмий: Адам Керси (Австралия)

VAR: Катерин Ясевич (Австралия)

AVAR: Даниел Элдер (Австралия)

Ҳакамлар назоратчиси: Саад Ал Фадҳли (Кувайт)

Комиссар: Нох Жин Кеун (Корея Республикаси)

Голлар: 1:0 – 18, Брайан Риаскос (Фламарион), 1:1 – 37, Ҳасан Ал Ҳайдос (пенальти), 2:1 – 56, Брайан Риаскос.

"Пахтакор": 19.Жонатан Луис, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (23.Абдурауф Бўриев, 80), 17.Достон Ҳамдамов (99.Улуғбек Ҳошимов, 80), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион (30.Отабек Жўрақўзиев, 87), 94.Брайан Риаскос (45.Башар Ресан, 73).

Захира: 1.Никита Шевченко, 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 37.Игорь Сергеев, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

"Ал Садд": 1.Саад Ал Шиб, 8.Али Асад, 9.Юсуф Абдурисаг (19.Рафаэл Себастьян Гарсия, 72)10.Ҳасан Ал Ҳайдос, 13.Абдулла Ал Язиди (23.Ҳошим Али, 80), 17.Булалим Ҳуҳи, 18.Гильерме Торрес (3.Аҳмад Сайёр, 32), 21.Жовани Энрике, 77.Юсуф Атал (79.Мусааб Ҳидир Муҳаммад, 80), 81.Абдусаммад Бунасер, 96.Адам Муҳаммад Унас.

Захира: 22.Мишаал Баршам, 31.Юсуф Абдуллоҳ, 2.Педро Коррейра, 14.Мустафо Ториқ Машал, 29.Ромаин Саисс, 37.Аҳмад Суҳайл.

Огоҳлантириш: Сардор Собирхўжаев (49), Абдусаммад Бунасер (55), Шаҳзод Азмиддинов (90+8).

Четлатишлар: Адам Муҳаммад Унас (64), Сардор Собирхўжаев (68).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Пахтакор" турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Бироқ кейинги босқичга йўл олиш учун бошқа ўйинлар тугашини кутишга мажбур.

90+8. Азмиддинов рақиб ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилди.

90+5. "Пахтакор" ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. Адҳамзода сўнгги паллада зарба йўллай олмади.

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Пахтакор"да яна бир ўзгариш амалга оширилди.

85. Ресанга нисбатан қоидабузарлик содир этилди.

80. Иккала жамоа таркибида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

78. Башар Ресан чап қанотдан юқори тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

73. "Пахтакор"да ўзгариш: Риаскос ўрнига Ресан майдонга туширилди.

72. Зарба! Риаскоснинг рақиб жарима майдонида бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

68. Ҳакам Сардор Собирхўжаевни ҳам майдондан четлатди. Иккала футболчига қизил карточка кўрсатилишига футболчиларнинг спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари сабаб бўлди.

64. "Ал Садд" футболчиси Адам Муҳаммад Унас майдондан четлатилди. Ҳакам вазиятни ВАР орқали текширмоқда.

63. Жонатан Луккага нисбатан рақиб жарима майдонида бироз қўпол ўйин намойиш этилди, бироқ ҳакам ўйинни давом 

61. Фламарионнинг бош билан йўллаган зарбасини "Ал Садд" дарвозабони эгаллаб олди.

59. "Пахтакор" дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Узатма Сайёрнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

56. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Жонатан Лукканинг жаримадан йўллаган зарбаси рақиб "жонли девор"ига тегиб қайтди, қайтган тўпни Риаскос бош билан "Ал Садд" дарвозасига жойлаб қўйди!55. Фламарионга нисбатан қўполлик ишлатган Абдусаммад Бунасер огоҳлантирилди. "Пахтакор"да стандарт вазият юзага келди.

49. Собирхўжаев марказда Ал Хайдосга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

48. Зарба! Фламарион рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятда кучсиз зарба йўллади, шу боис рақиб дарвозабони тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

47. Зарба! Риаскоснинг олисдан йўллаган айланма зарбасига бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Танаффус.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Шу дақиқада Риаскоснинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

42. Зарба! "Пахтакор"нинг хавфли ҳужуми Собирхўжаевнинг зарбаси билан якунланди. Бурчак зарбаси.

41. Хавфли вазият! Мезбонларнинг бурчак узатмасини рақиб дарвозабони қайтара олмади, аммо Жонатан Лукаа бу вазиятга зарба йўллай олмади.

39. Азмиддинов рақиб ҳужумини қоидабузарлик эвазига тўхтатди.

37. ГОЛ! Ҳасан Ал Ҳайдос пенальтидан ҳисобни тенглаштирди! Қатарлик футболчи марказ томон аниқ зарба йўллади, "Пахтакор" дарвозабони йўналишни топа олмади.


35. Пенальти! Ҳакам ВАР монитори орқали вазиятни кўриб чиққач, 11 метрли жарима зарбаси белгилади. 

34. Ал Ҳайдос "Пахтакор" жарима майдонида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

32. "Ал Садд" таркибида мажбурий ўзгариш амалга оширилди.

31. Алижонов томонидан ўнг қанотдан узатилган тўпни Ал Шиб эгаллаб олди.

27. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан узатма натижасида "Пахтакор" футболчилари томонидан йўлланган кетма-кет зарбалар дарвозага қадар етиб бормади.

25. Зарба! Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Фламарион бош билан зарба йўллади, аммо бироз аниқлик етишмади.

24. Зарба! Ҳамдамовнинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб футболчисидан майдонни тарк этди.

21. Зарба! Холматов томонидан йўлланган зарбаси рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди, бироқ ҳакам ҳужумда қоидабузарлик содир этилганини маълум қилди.

20. "Ал Садд" бурчак узатмаси амалга оширди, ҳужум якунида Жонатан Луис тўпни эгаллаб олди.

18. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фламарионнинг пасидан сўнг Риаскос тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!17. Хавфли вазият! Ҳамдамов томонидан ўнг қанотдан оширилган узатмадан сўнг зарба йўлига "Ал Садд" ҳимоячиси тўғаноқ бўлди.

15. Риаскосга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Стандарт вазият эса қатарликлар томонидан бартараф этилди.

13. Зарба! Ҳуҳи кутилмаганда сирпаниб кетиб, тўпни йўқотди. Риаскоснинг зарбаси эса рекошет ҳосил қилиб, майдонни тарк этди.

10. Адҳамзода ён чизиқдан тўпни рақиб жарима майдонига етказди, аммо "Ал Садд" ҳимоячилари вазиятни бартараф этди.

7. Зарба! Мезбонлар томонидан кетма-кет иккита хавфли зарба йўлланди. Алижоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Фламарионнинг уриниши самарасиз якунланди.

6. Зарба! Фламариондан тўпни қабул қилиб олган Ҳамдамов чап оёқда рақиб дарвозасининг узоқ пастки бурчагини нишонга олиб кўрди, аммо зарбага аниқлик етишмади.

5. Майдон марказига яқин нуқтадан Фламарион томонидан фол ишлатилди.

2. Меҳмонларнинг илк ҳужуми хавфли кўриниш олди, Абдуллаевнинг хатти-ҳаракати эвазига тўп қайтарилди.

1. Ўйин бошланди.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика