RU

Последние новости

01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  7 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  3 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  7

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...” Новости

Элдорбек Суюнов: “Рестартдан сўнг ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки...”

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Гоча Ткебучава, Жасур Абдураимов, Питер Хюистра бошчилигида машғулотларни давом эттирмоқда.

Кеча якунига етган галдаги машғулотлардан сўнг “шерлар”нинг маҳоратли посбони Элдорбек Суюновга юзландик ва бўлажак тақвим, йиғин хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Карантиндан кейин ҳаётимизда бўлгани каби футболда ҳам ўзгаришлар бўлиши табиий. Икки ой давомида индивидуал машғулотларни тўхтатганимиз йўқ. Лекин, футболда жамоавий шуғулланмасангиз спорт формангизни ушлаб тура олмайсиз. Футболчилар секин-аста оптимал ҳолатга кириб боришмоқда. Рестартдаги биринчи учрашувга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Биз ҳозир олдиндаги оғир тақвимни эмас, тезроқ чемпионат баҳслари бошланишини кутяпмиз. Жаҳонда ўз лигаларида қатнашаётган юқори мақсадларни қўйган клубларда ҳам тақвим бизникидан ҳам тиғиз бўлади. Биз ҳам олдимизга юксак вазифаларни қўйган эканмиз бу нарсалар боҳона бўла олмайди.

Ҳа, ҳозирда Денис Иванков билан бирга шуғулланмаяпмиз. Иброҳим Йилмаз ва Шота Арвеладзе карантин сабаб биз билан бирга эмас. Билишим бўйича Денис Александрович “Пахтакор”да қолади.

Суперлига давом эттирилгач ҳеч қайси жамоадан кутилмаган натижа ёки сенсация кутмаяпман. Чунки, айни пайтда барча бир хил ҳолатда”,- дейди Элдорбек Суюнов.



Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика