RU

Последние новости

10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  4 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  4 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  14 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  10 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1

Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди" Новости

Элдор Суюнов: "Уммонни ютишимиз шарт эди"

Ўзбекистон терма жамоаси посбони Элдор Суюновдан кечаги ўйин ҳақида қисқача фикрларини сўрадик.

Кечаги ўйинда Уммонни ютишимиз шарт эди. Нима бўлишидан қатъий назар, биз Уммонга қарши баҳсда фақат ғалаба қозонишимиз керак. У хоҳ меҳмонда бўлсин, хоҳ уйда. Расмий ўйинми, ўртоқлик ўйиними бу каби жамоаларни Ўзбекистон мағлуб этиши лозим. Афсуски ўйлаган режамизни амалга ошира олмадик. Таркибда кўплаб ёшлар ҳаракат қилишди. Янги футболчилар ҳали терма жамоа ўйинига мослашиб кетишмагани панд берди. Лекин ёш футболчилар ёмон ўйнашди деб бўлмайди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда ҳаммаси бошқача бўларди.

- Умуман Уммондан шундай жиддий қаршилик кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтсам, шахсан ўзим улардан айнан ҳимоявий ўйин кутгандим. Вьетнамда олимпия терма жамоаси таркибида уларга қарши ўйнагандик ва ўшанда ҳам уммонликлар айнан қарши ҳужумларда ҳаракат қилиб, бизни мағлуб этишган эди. Лекин айтиб ўтганимдек, Уммонни ҳар қанақасига ҳам фақат мағлуб этишимиз керак. Кечаги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика