RU

Последние новости

18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   3 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  2 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи: "Элдор "Ростов"да ўйнаб кетишига ишонаман" Новости

Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи: "Элдор "Ростов"да ўйнаб кетишига ишонаман"

Сурхондарёлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" клуби билан шартнома имзолади.

У эндиликда фаолиятини хорижда давом эттиради. Куни кеча "Ростов" бошқа бир нечта янги футболчилар қатори Шомуродовни ҳам кенг жамоатчиликка таништирди ва унга 14-рақамли футболка топширилди. 

Трансфер ишлари ҳал бўлганидан сўнг биз Шомуродовнинг биринчи мураббийи Дилшод Андаев билан боғланиб Элдор борасидаги фикрларини сўрадик. 

- Шогирдим Элдор Шомуродовнинг Россия клубига ўтганини эшитиб хурсанд бўлдим, - дейди бугунги кунда "Машъал" футбол мактабида катта мураббий бўлиб ишлаётган Дилшод Андаев. - Бу ўтиш кўп қатори мени ҳам хурсанд қилди. Чунки Россия чемпионати анча кучли ва у ерда Элдор футболчи сифатида янада шаклланади. 


- Дилшод ака, Шомуродовнинг "Ростов"га ўтаётганидан қандай хабар топдингиз? 

- Бундан ўн кунча олдин Отабек Шукуров билан гаплашганимда Элдор бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Ўшанда Отабек Элдорнинг "Пахтакор"га ўтиш ёки четга кетиш варианти борлиги ҳақида айтганди. Шунда ўзим учун "Пахтакор"га ўтганидан кўра хорижга йўл олгани маъқул, унинг учун янги эшиклар очилади деб айтдим. Орадан кўп ўтмай ҳаммаси аниқ бўлди, Элдор "Ростов"га йўл олди.

- Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолган? 

- 2008 йил тайёрлов гуруҳлари мусобақаси учун Жарқўрғонга боргандик. Ўшанда "Машъал" футбол мактабида селекционер-мураббий вазифасида ишлаган Виктор Алешников маҳаллий иккита ёш футболчи бор, шуларни бир синаб кўрмайсанми деганди. Шундан сўнг ўша икки футболчи - Элдор Шомуродов ва Сардор Абдураимов билан танишдим ва уларни "Машъал"га таклиф қилдим. У пайти Элдор энди 13 ёшга тўлганди. 

- Элдор билан қанча вақт бирга ишлагансиз? 

- У "Машъал"га келганидан сўнг дастлабки уч йилни академияда ўтказди. Бу орада Қашқадарё болалар чемпионати ва иккинчи лигада иштирок этиб юрди. Кейин "Машъал"нинг биринчи лигадаги фарм-клубига йўл олиб биринчи лигада ўзини кўрсата бошлади. Орадан кўп ўтмай жамоамизнинг асосий таркибига жалб қилинди. "Машъал"даги ёрқин ўйинлари туфайли "Бунёдкор" эътиборини тортди ва тошкентликлар сафига кўчиб ўтди. 

- Сизнингча, Шомуродовнинг кучли ва кучсиз томонлари нимада? 

- Кучли томони аввало голни яхши ҳис қилишида. Қолаверса, тезлиги билан ўйинни ўқиши, рақибларни алдаб жарима майдончасига кириб бориши ҳам яхши. Фақат битта камчилиги бор: бироз эринчоқ. Агар бўшашмасдан ўз устида ишлашда давом этса ва энг муҳими эринчоқлигини йўқотса, ундан янада яхши футболчи чиқади. 

- Нима деб ўйлайсиз, Элдор "Ростов"да ўйнаб кета оладими? 

- Ҳар ҳолда ҳамма қатори мен ҳам шунга умид қиляпман. Менимча, у "Ростов"да бемалол ўйнаб кета олади. Бунинг учун шогирдимда барча керакли хислат бор. Асосийси тезда янги жамоа ва янги чемпионатга кўникиб кетса бўлгани. Бундан кейин кўпчилигимиз "Ростов"га мухлислик қиламиз. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика