RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Элдор Шомуродов ўзбек тилида берган интервьюсини бошқа маънода талқин қилган итальян нашрларига раддия берди Новости

Элдор Шомуродов ўзбек тилида берган интервьюсини бошқа маънода талқин қилган итальян нашрларига раддия берди

Футболчининг фикрича, унинг сўзлари нотўғри талқин қилинган.

Бир неча кун аввал "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинлари доирасида ўзининг Италиядаги фаолияти ҳақида интервью берганди. Бу суҳбат итальян нашрларигача етиб борди. 

Италиядаги жуда кўп нашрлар Элдорнинг ушбу интервьюсини "Агар "Рома" сафида майдонга тушмасам, унда клубдан кетаман" сарлавҳаси остида чоп этишди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса ушбу хабарларга ўз инстаграм саҳифасида итальян тилида изоҳ берди:

"Ҳаммага салом. Менинг таржима қилинган интервьюларимнинг бирида агар "Рома" сафида ўйнамасам, клубдан кетишга тайёрлигим ҳақида айтилган. Мен ҳеч қачон бундай демаганман. "Рома"нинг бир бўлаги эканлигимдан мамнунман ва ҳар куни ўз устимда яхшироқ ишлашни хоҳлайман. Шу орқали жамоадошларим ва мураббийга кўпроқ ёрдам бермоқчиман", -деб ёзади Элдор Шомуродов.


Ўша интервьюнинг ўзбек тилидаги асл кўринишида қўйидаги сўзлар айтилганди:

- Режангизда кейинги мавсум ҳам "Рома"да қолиш нияти борми?

- Клуб билан амалдаги шартномам бор. Агар ўйнайдиган бўлсам қолишни хоҳлайман, лекин кўп вақт захирада ўтириш ниятим ҳам йўқ.

Қуйидаги видеода Элдор Шомуродовнинг сўзларини эшитиб, вазиятга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:


Элдор Шомуродов: "Моуринью билан муносабатим бошидагидек эмас, лекин..."

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика