RU

Последние новости

13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  0 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  5 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  1 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  6 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  4 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  9 10:00"Реал" ва "Ман Сити" италиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 09:35Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогига борадиган таркиби маълум  2 08:50The Telegraph АПЛ мавсумидаги топ-10 трансферни эълон қилди  0 08:22"Барселона" президенти: "Биз 2023 йилда уни қайтариб олишга ҳаракат қилдик, лекин Месси "Интер Майами"га ўтишни қарор қилди"  9 07:56EЧЛдан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийи нималар деди?  7 07:25Жамшид Искандеров: "Ҳақиқатдан ҳам бундай гап-сўзлар бўлди  20

Элдор Шомуродов: "Ҳеч ким қўлини тушурмади, охиригача курашдик" Новости

Элдор Шомуродов: "Ҳеч ким қўлини тушурмади, охиригача курашдик"

ЖЧ-2026 саралашида Эрон термаси билан ўйналган дурангдан кейин Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов фикрларини билдириб ўтди.


- Икки хил тайм бўлди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилдик. Асосийси - ёмон ўтказган биринчи бўлимдан кейин ҳеч ким қўлини тушурмади ва охиригача курашди. Жамоадошларимнинг барчаси ҳам хурсанд эмас, чунки ҳаммамиз ғалабани кўзлагандик. Бир очко ҳам ёмон натижа эмас, ёмон ўйин кўрсатмадик. 

- Туркманистон термасига қарши ўйинда ҳам бугун ҳам Ўзбекистон термаси характер кўрсата олди. Бу йигитларнинг характери билан боғлиқми ёки Катанец мотиваторми?

- Мураббий ҳам доимо таслим бўлмасликни айтади. Бизда ажойиб жамоа бор, буни футболчилар ҳам тушуниб турибди. Охиригача курашишга келишиб олганмиз. Бу шунчаки гап бўлиб қолмаяпти ва футболчилар буни майдонда намойиш қилишга ҳаракат қилишмоқда.

 

- Биринчи бўлимдан кейин кийим алмаштириш хонасида қандай кўрсатмалар бўлди?

- Барчада ишонч етарлича эди. Ҳеч ким 0:2 ютқазяпмиз, ҳаммаси тугади дегани йўқ. Барча ўзига ишонди. Айтганимдек, ғалабани истагандик.

- Элдор Шомуродовнинг термадаги функцияси ўзгарди десак бўладими?

- Бу жамоавий ўйин, унда бу ишни ким қилиши муҳиммас. Жамоада ким гол уради, ким ассист бўлади, менга фарқи йўқ. Муҳими ғалаба. 

- Иккинчи бўлимда ҳакам Эрон томонга ёнбосгандек кўринди. Бу рақибларнинг провакациялари билан боғлиқми?

- Эрон ютиб турган пайти вақтни чўзишга, ҳисобни ушлашга ҳаракат қилди ва провакациялар қилди. Биз эса бунга учмасдан ўз ўйинимизни кўрсата олдик.

Рейтинг: +58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика