Элдор Шомуродов Генуяга қайтиши мумкин
24 ноя 2022 17:47
Новости
Элдор Шомуродов Генуяга қайтиши мумкин
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан Италия клублари орасида талабга эга бўлмоқда.
Ўзбекистонлик ҳужумчига сўнгги бир неча ҳафталарда турли клублар қизиқиш билдирмоқда, сабаби у мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун январь ойида "Рома"ни тарк этмоқчи.
"Сампдория" "Женоа" собиқ ҳужумчиси учун курашга қўшилди. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар бермоқда.
"Рома" Шомуродовни фақатгина тўлиқ сотиш бўйича таклифларни эшитмоқчи.
Аммо Италия нашрининг хабарига кўра, пойтахт клуби "Сампдория"нинг сотиб олиш мажбурияти билан берадиган ижара таклифини ҳам қабул қилиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии