RU

Последние новости

08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  177 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1

Элдор Рибери, Эриксен ва Ҳандановичдан юқорида! Новости

Элдор Рибери, Эриксен ва Ҳандановичдан юқорида!

Италия А Сериясининг сенсацияларга бой бўлган навбатдаги мавсуми якунланди.

Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги ажойиб ҳаракатлари бўлди. Сурхондарёлик футболчи кузда Ростовдан Апеннин сари йўл олар экан, унинг топ-лигада ўйнаб кета олишига шубҳа қилганлар талайгина эди. Бироқ, Шомуродов нафақат ўйнади, балки "Элдорадо"га айланди.

23 май куни Элдорнинг мавсум давомида Эдин Жеко ("Рома"), Оливье Жиру, Тимо Вернер (ҳар иккови — "Челси"), Усмон Дембеле ("Барса"), Мауро Икарди (ПСЖ) ҳамда Алексис Санчесдан ("Интер") кўпроқ гол ургани ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Италиянинг "La Gazzetta dello Sport" нашри ўз таснифига кўра А Сериянинг ўтган мавсумда яхши ўйнаган футболчилар  юзлигини эълон қилди. Унда кучли ўнлик қуйидагича кўриниш  касб этган:

1. Ромелу Лукаку ("Интер")

2. Франк Кессье ("Милан")

3. Криштиану Роналду ("Ювентус")

4. Луис Муриель ("Аталанта")

5. Николо Барелла ("Интер")

6. Родриго де Пауль ("Удинезе")

7. Златан Ибрагимович ("Милан")

8. Лоренцо Инсинье ("Наполи")

9. Ашраф Ҳакими ("Интер")

10. Ремо Фройлер ("Аталанта")

Элдор Шомуродов эса рейтингнинг 85-поғонасига жойлаштирилган. Эътиборли жиҳати, 8 та гол урган форвард "Интер"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшган Самир Ҳанданович, итальян футболининг сўнгги 10 йилликдаги энг кучли ҳимоячиси Жоржо Кьеллини, "нерадзуррилар"нинг қимматбаҳо ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен ҳамда афсонавий Франк Риберидан юқорироққа жойлашган.

Маълумот учун, А Сериянинг ўтган мавсумида 554 нафар футболчи майдонга тушди. Улардан 336 нафари легионерлар ҳисобланади.

Ф.Р.

Автор :
Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика