RU

Последние новости

21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  21 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  6

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз» Новости

Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»

«Шўртан» – «Андижон» (1:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонларнинг вақтинчалик бош мураббийи Элдор Мойлиев иштирок этди.

- Бугунги ўйинни мана шундай қийин бўлишини билардик. «Андижон» жамоасига янги мураббий сифатида Максим Шацких тайинланганди. Янги мураббий жамоани руҳиятини кўтаришини билардик. Дастлабки 10-15 дақиқада бизга босим ўтказишди. Лекин йигитларга раҳмат, улар чидаб беришди. Тайёргарлик кўрган ўйинимизни кўрсатиб беришди. Футболчиларга катта раҳмат. Бу уларнинг ютуғи. Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

«Шўртан»ни ғалабага тайёрлашда кўпроқ нималарга эътибор қаратилди?

- Албата, тактик жиҳатдан у қадар ўзгаришларга қўл урмадик. Йил бошидан бери 4-3-3 схемаси бўйича тайёргарлик кўриб келдик ва шу тактикада ўйнадик. Йигитларни руҳиятини кўтаришга эътибор қилдик. Фикрлашини ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ўзига бўлган ишончни ҳам оширишга урғу қаратдик. Асосий эътибор берган нарсамиз шу бўлди. Биласизлар, яқиндагина Кубок ўйинида ўйнадик. Эътиборни футболчиларни ижобий фикрлашига қаратдик.

Жамоа Суперлигада гол уришга қийналмоқда. 10 та турда 4 та гол урди. Бугун ҳам бир қатор имкониятлар бўлди, аммо фойдаланишга келганда жамоа оқсаяпти...

- Биласизлар, бу сафар ҳам ёш ҳужумчиларни туширяпмиз, улардан бири 2006 йилда туғилган. Футболчиларимизни кўпчилиги ёш. Турдан-турга ўзларига ишончи ортади ва ушбу камчиликни ҳам тўғрилаймиз. Машғулотларда яна ўз устиларида ишлашади. Ҳозирда иқтидорли ёшларимиз бор. Уларни ҳам асосий жамоага жалб қилишни бошладик. Шу ёшлардан умидим катта.

Яқинлашаётган трансфер ойнасида таркибни кучайтириш учун қандай режалар қилинади? Ёки ёшларга эътибор қаратишда давом этасизларми?

- Албатта, етакчи футболчилар бизга ҳам керак бўлади. Суперлигада ҳар хил босимда ўйинлар бўлади. Ҳужум чизиғига, ҳимояга имкон қадар яхши ўйинчиларни олишга ҳаракат қиламиз. Шу билан бирга асосий эътибор ёшларга қаратилган. Раҳбарият ҳам шуни талаб қилган ҳолда ғалабалар қозониб мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлашади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика