RU

Последние новости

15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  0 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  3 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  5 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  3 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  31 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  30 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан" Новости

Элбер: "Ганза" ва "Реал"га урган голларимни ҳар доим завқ билан томоша қиламан"

"Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Жованни Элбер ҳозирги кунда нималан билан шуғулланаётганини айтиб ўтди.


"Мен айни пайтда оилам билан Бразилияда истиқомат қиляпман. У ерда мен чорвачилик билан шуғулланяпман. Ҳар ойда Мюнхенга 1-2 марта келиб тураман. Чорвачилик билан шуғулланиш футбол ўйнашдан ҳам қийинроқ. Сен бу ерда худди мураббийдек иш юритасан. Қўл остингдагиларга вазифасини айтасан, улар эса ишни кўнгилдагидек бажарса бу сенга завқ улашади. Ҳаётим яхши. Бунданда чиройли ҳаётни тасаввур этолмайман. Футболчилик фаолиятим давомида ўйиндан кейин юзлаб футболчилар билан футболка алмашганмиз. Уларни ҳали ҳам уйда сақлаб келаман. Баъзан ўғлим саволга тутиб қолади, буни қайси ўйиндан алмашгандиз, деб. Шунда ўша учрашув хотираларини яна эслайман, ёқимли дамлар ёдга тушади. Тўғриси футболчилик давримни соғинаман, дея олмайман. Чунки мен ўша дамда ушбу ёқимли онлардан завқ олганман. Ҳозир эса катта мароқ билан "Бавария"нинг ўйинларини томоша қиламан ва уларга мухлисман. Мен Бундеслига ва бошқа европа миллий чемпионатларини томоша қилишни ёқтираман. Дунёнинг энг кучли футболчиларининг барча ҳозир европада. Ҳозирги кунда Бразилиядаги исталган ёш болакайда қаерда ўйнашни истайсан, деб сўраб кўринг. Ишонч билан айтаман, уларнинг ҳеч бири Бразилиянинг бирорта клубини тилга олмайди. Ҳамма европага кетгиси келади. Бизнинг давримизда ҳаммаси бошқачароқ эди.
"Бавария" таркибида бир қатор чиройли голларни киритганман. Қайси бири энг чиройлиси бўлган? Бу албатта "Ганза"га ўткир бурчакдан урган голим. Ўшанда бу гол йилнинг энг чиройли голи бўлганди. Шунингдек, 2001 йилги ЕЧЛ ярим финалида "Реал" дарвозасига киритган ҳал қилувчи голимни энг чиройлилар қаторида қўяман. Бу иккала голни ҳар доим завқ билан томоша қиламан", - дейди Жованни Элбер.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика