Элбек Тўлқинов: "Нидерландия терма жамоаси асосан йирик гавдали футзалчилардан иборат экан"
14 сен 2024 13:55
Новости
Элбек Тўлқинов: "Нидерландия терма жамоаси асосан йирик гавдали футзалчилардан иборат экан"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Элбек Тўлқинов Нидерландияга қарши учрашувдан аввал ўйин ҳақидаги кутилмалари билан ўртоқлашди.
"Жаҳон чемпионати тўрт йилликнинг энг катта мусобақаси ва биз ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз ўтган мундиалдаги натижамизни янгилаш. Имкон қадар узоқроқ босқичга етиб боришга ҳаракат қиламиз. Мураббийларимиз Нидерландия терма жамоасини ўрганиб чиқишган. Ушбу мамлакат вакиллари билан биринчи маротаба тўқнаш келяпмиз. Биз Нидерландия жамоасини кузатдик ва ўргандик, асосан гавдаси йирик футзалчилар экан. Эртага ғалаба қозониб, халқимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман" - дея фикр билдирди терма жамоамиз ҳужумчиси Элбек Тўлқинов.

Похожие новости
13:29
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар) 3
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии