Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман”
22 янв 2022 16:40
Новости
Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман”
Ортда қолган турда “Хуахин-Жиззах” 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадам бўлиб олди. Шу борада жамоа етакчи футболчиси Элбек Тўлқинов фикрларига қулоқ тутдик.
“Ортда қолган 6-турдан жуда яхши таассуротлар қолди. Чунки биз ўтказган учта ўйинимизда ҳам муваффақиятга эришдик ва юз фоизлик натижа қайд этдик. Бунга осонликча эришганимизча йўқ. Ҳар бир рақибимиз жуда яхши ўйнади ва қаршиилик қилди.
Мисол учун мен “Максам-Чирчиқ”да ўйнаган вақтимда ҳам кучлироқ жамоаларга бошқача кайфиятда ўйинга тайёрланардик. Бу эса натижасини берарди. 6-турда АГМК ва “Локомотив” жамоаларининг очко йўқотишини кутмагандим. Лекин бу ўйин ва унда ҳар нарса бўлиши мумкин.
Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади деб ўйлайман. Жамоанинг мақсади ғолибликни қўлга киритиш ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун очко йўқотмаслигимиз жуда муҳим”, - дея сўзини якунлади Тўлқинов.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии