RU

Последние новости

07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  3 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  11 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  11 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  7 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8

"Эл-Классико"даги баҳсли вазиятлар (+ФОТО) Новости

"Эл-Классико"даги баҳсли вазиятлар (+ФОТО)

Мадриднинг "Реал" клуби ЛаЛиганинг 17-тур учрашуви доирасида "Барселона"ни "Сантьяго Бернабеу"да қабул қилди.

Ўйин 3:0 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди. Баҳсдан сўнг ижтимоий тармоқларда каталонияликлар дарвозасига пенальти белгиланиши кераклиги ҳақида тортишувлар бўлиб ўтди.

Учрашувдаги илк жиддий баҳсли вазият 76-дақиқада содир бўлди. Марко Асенсио тўпни жарима майдони ичига узатаётганда, тўп майдонча ичидаги Серхи Робертонинг қўлига тегди. Аммо ҳимоячи қўлларини яширишга уринганди, бироқ зарба йўналиши айнан унинг қўли туфайли ўзгарди. Ҳакам Хосе Санчес ўйинни давом эттириш мумкинлигини кўрсатди.


Иккинчи баҳсли вазият ҳам биринчисига ўхшаб кетади. 83-дақиқада тўп жарима майдончаси ичида яна "Барселона" футболчисининг қўлига тегади. Бу сафар Ракитич Крооснинг узатмасини бартараф этди. Хорватиялик ярим ҳимоячи қўлини танасига тортди, аммо тўп барибир ўша тана аъзосига тегди. Иккинчи вазиятда ҳам Хосе Санчес "Реал" футболчиларига ўйнашда давом этиш кераклигини маълум қилди.


Муҳокамаларга сабаб бўлган сўнгги воқеа эса баҳснинг охирги сонияларига тўғри келди. Учинчи гол урилишидан олдин Месси майдонни тарк этган тўпни қайтаргандек бўлди, аммо такрорий лавҳаларда тўп майдондан чиқиб кетгани кўринди. Ён ҳакам Месси туфайли тўп қаердалиги кўра олмади ва байроқчасини кўтармасликка қарор қилди.

Ижтимоий тармоқларда баъзи мухлислар 1 ва 2-вазиятларда пенальти қўйилиши кераклигини айтган бўлса, бошқалар аксинча фикр билдирди.

Сизчи, сиз бу вазиятлар ҳақида қандай фикрдасиз?

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика