RU

Последние новости

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  4 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  52 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ЕЛ. "Севилья" супер ўйинда "Интер"ни мағлуб этиб, Европа Лигаси чемпионига айланди! Новости

ЕЛ. "Севилья" супер ўйинда "Интер"ни мағлуб этиб, Европа Лигаси чемпионига айланди!

Европа Лигасининг финал учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ

Севилья – Интер 3:2 

«РейнЭнергиШтадион»

Голлар: 0:1 – 5, пенальти Лукаку, 1:1 – 12 де Йонг, 2:1 – 33 де Йонг, 2:2 – 35 Годин, 3:2 – 74 Диего Карлос.

Севилья – Буну, Диего Карлос (Гудель, 86), Кунде, Навас, Регилон, Фернандо, Жордан, Окампос (Мунир, 71), Банега, Сусо (Васкес, 78), де Йонг (Эн-Несири, 85).

Интер – Ханданович, Янг, де Врей, Бастони, Д`Амброзио (Мозес, 78), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 78), Барелла, Годин (Кандрева, 90), Мартинес (Санчес, 78), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (4), Барелла (41), Банега (45), Бастони (55), Гальярдини (73).


Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечган даҳшатли ўйин якунланди. "Севилья" "Интер"ни 3:2 ҳисобида ютди ва Европа Лигаси ғолибига айланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча!

90+4. Эн-Несири Бастонини йиқитди, жуда қўпол ўйин. 

90+3. "Интер" тўпга эгалик қилмоқда ва таслим бўлиш нияти йўқ, жамоа фақат ва фақат олдинги боряпти.  

90+2. Санчес Васкесга нисбатан қўоллик ишлатди, шу ондаёқ ҳакам хуштаги чалинди. 

90+1. Эриксендан узатма, Кандревадан зарба, аммо ҳимоячилар бунга қаршилик кўрсата олдилар. 

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

90. "Интер"да ўзгариш: Годин ўрнига Кандрева тушди. 

88. Брозович Эн-Несирига нисбатан бир оз қалтисроқ ўйнади. 

86. "Севилья"да алмаштириш: Диего Карлос ўрнига Гудель тушди.

85. "Севиляь"да ўзгариш: де Йонг ўрнига Эн-Несири туширилди. 

84. Санчес анча фаол ўйин кўрсатмоқда, аммо у ўзи иштирокидаги охирги вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.  

82. Ууух! Кунде қутқарувчи ролида!  Ҳимоячи Санчеснинг кучсиз, бироқ аниқ бўлган зарбасини қайтарди. 

80. Ууухх!  Банегадан узатма, Кунденинг бош билан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

78. "Интер"да 3 та ўзгариш: Гальярдини ўрнига Эриксен, Мартинес ўрнига Санчес, Д`Амброзио ўрнига Мозес тушди. 

78. "Севилья"да ўзгариш: Сусо ўрнига Васкес ўйинни давом эттиради. 

76. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 51%-49%

74. ГОООООООООООЛЛЛЛ! Диего Карлос!  Акробатик зарба ва гол - 3:2!  

73. Гальярдини Навасга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

71. "Севилья"да алмаштириш: Окампос ўрнига Мунир туширилди. 

71. Диего Карлос ҳам жароҳатланди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди.  

69. Окампос жароҳат олди ва майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди, бироқ ўйинни давом эттира олмайди. 

68. "Интер" тўпга эгалик қилмоқда ва ҳужум ташкил этяпти.  

65. Уууух!  Наҳотки?! Лукаку!  Ҳужумчи бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, Бонодан ажойиб сейв! 

63. Ҳужумга интилган Окампос Д`Амброзиони йиқитди ва ўша заҳоти ҳакам ҳуштаги чалинди. 

61. Окампос ўнг қанотда фаоллик намойиш этди ва зарба берди, анча ноаниқ. 

60. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55%-45%

59. Ууух! Янгининг узоқдан йўллаган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кетди. 

57. Уууух! Регилон!  Унинг кучли зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига бориб тегди.  

55. Бастони Сусога нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

54. Фантастик ўйин! Тинимсиз ҳужум ва ҳолатлар. Ҳозирча "Севилья" ҳужумда, "Интер" эса қарши ҳужумга ўтиб кетишга уриняпти. 

52. Ууухх! Гальярдинидан зарба, бироқ унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан "блокланди". 

51. Диего Карлос Бареллага нисбатан қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

48. Гальярдини Жорданга нисбатан қўполлик ишлатди. 

47. Ният қиламизки, иккинчи бўлим ҳам биринчи бўлим сингари кечсин ва биз вазиятларни ёзишга ҳам улгурмайлик. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи тайм тугади. Озгина тин оламиз. Танаффус! 

Биринчи бўлига 1 дақиқа қўшилди. 

44. Яна бир огоҳлантириш. Банега Гальярдинини йиқитгани учун жазоланди. 

41. Барелла Банегага нисбатан ишлатган қўполлиги боис сариқ карточка олди. 

41. Яхши ҳужум ташкил этилаётганди, аммо пас қабул қилиб олган Д`Амброзио офсайдда эканлиги маълум бўлди. 

38. Диего Годин Банегага нисбатан қўпол ўйнади, лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди.

35. ГОООООООООООООООООЛ! Годин! Ана энди Годин бош билан гол урди, узатма муаллифи - Брозович.  2:2! 

33. ГООООООООООООООООООЛ!! де Йонг!  Банеганинг ажойиб узатмасидан сўнг Люк бош билан тўп киритиб, ҳисобни ўзгартирди - 2:1! 

30. Гальярдинининг узатмасини Регилон қайтарди ва хавф ортда қолди. 

28. Ууухх! Гальярдинидан узатма, Д`Амброзиодан бош билан зарба! Озгина ноаниқ.  

27. Мартинес Навасга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима тўпи белгиланди. 

25. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 55%-45%

23. Д`Амброзио Окампосни йиқитди, жарима тўпи. 

22. Зарбаааа! Окампоснинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

20. Банега жарима зарбасидан тўпни ичкарига оширди. Де Врей ҳаводаги курашда ғолиб келди.

18. Тортишувлар пенальтига олиб келмади. Мураббий Конте жуда кўп эътирози учун сариқ карточкага лойиқ деб топилди. 

17. Кўриниб турибдики, "Севилья" Лукакунинг голидан кейин ўзига кела олди. Тасанно! Ажойиб финал! 

15. Окампоснинг зарбаси, тўп Хандановичнинг қўлида. 

12. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Люк де Йонг! Хесус Наваснинг узатмасидан сўнг бош билан гол урди - 1:1!  

10. "Интер" майдон марказида ишонч билан тўпга эгалик қилмоқда. "Севилья" Лукакунинг голидан кейин нокдаунда. 

7. "Интер" ўнг қанот орқали ҳужум ташкил этмоқда. 

5. ГООООООООООООООЛ! Лукаку!  У ўзи ишлаган пенальтини муваффақиятли амалга оширди - 0:1!  

4. Диего Карлосга сариқ карточка кўрсатилди. 

3. Ана холос!  Пенальти!  Диего Карлос Лукакуни йиқитди. 

2. Ўйин қўполлик билан бошланди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Регилон Д`Амброзио томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Турнир мадҳияси янграб ўтди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ўйин олди суратлар

"Интер" кийиниш хонаси

"Севилья" кийиниш хонаси

"РейнЭнергиШтадион" ўйинни қабул қилишги тайёр! 

Таркиблар эълон қилинди

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли фуибол ишқибозлари! Бугун Европа Лигаси финалида даҳшатли тўқнашув!  Испаниянинг "Севилья" клуби Италиянинг "Интер" клуби билан ўйнайди. Ушбу клубларнинг ашаддий мухлисларидан ташқари, испан футболи мухлислари номинал мезбонларни, итальян футболи ихлосмандлари эса "Интер"ни қўллаб-қувватлашлари аниқ. Демак, яқин 2 соат ичида сиз билан бирга бўламиз.  

Учрашув превьюси билан танишмаганлар, ҳозироқ ўқиб чиқишларини маслаҳат берамиз! >>> ПРЕВЬЮни ўқиш

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика