RU

Последние новости

17:07ОК-2025 саралаши. Ўзбекистон терма жамоасининг Туркманистонга қарши бошланғич таркиби эълон қилинди  3 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  2 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  13 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  1 14:20"Арсенал" ва "Манчестер Сити" Ҳоланднинг ватандошига даъвогарлик қилмоқда  2 13:52Мураббийликда омади чопмаётган Руни телеэксперт бўлади  2 13:24Уолкотт: "Грилишнинг истеъдоди мураббий томонидан ўлдирилди"  16 12:57"Барселона" YouTube'даги обуначилари сони 20 млнга етган дунёдаги биринчи клубга айланди  39 12:30Қирғиз футболида рўй бераётган катта ҳодиса  8 12:12Шомуродовнинг устози фаолиятини якунламоқда  1 11:45"Боруссия" "Челси"нинг 3 нафар футболчисига қизиқмоқда  2 11:21Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди  6

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди" Новости

Эктор Купер: "Уммон мен кутгандан ҳам кучлироқ кўринди"

Осиё Кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида вакилларимиз бош мураббийи Эктор Купер қатнашди.

"Узоқ кутилган ўйинни ўтказдик ва ғалаба қозондик. Натижадан барча хурсанд. Уммон мен кутганга нисбатан бирмунча кучлироқ кўринди. Бу каби тезкор ва ҳужумкор ўйин кўрсатишини кутмагандим очиғи. Менимча, ҳар иккала тайм икки хил кўринишда бўлди. Биринчи бўлимда биз яхшироқ ўйнадик. Иккинчи таймда эса жамоа бўшашди. Натижада ўйин тенглашди. Аммо учрашув сўнггида омад биз томонда бўлди ва ғалабани тантана қилдик. Муҳими стартни аъло кайфият  билан бошладик", - дея сўз бошлади Эктор Купер.


- Иккинчи бўлимда ўйинни чуқур ҳимоядан бошлаш сизнинг режангизмиди? (Шуҳратбек Жўраев, "Футбол Экспресс" газетаси)
- Айнан шундай кўрсатма берганим йўқ. Мен жамоадан кўпроқ тўп билан муомула қилиб, ўйинни назорат қилишни таъкидлагандим. Лекин Уммоннинг танаффусдан кейинги ўйини кўп нарсани ўзгартириб юборди. Шунинг натижасида ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

- Осиё Кубоги энди бошланди. Лекин менинг назаримда футболчиларимиз тетик кўринишмаётгандек... (Хайрулла Холиқов, "championat.asia")
- Футболчиларимиз чарчаган эди дея олмайман. Лекин уларда асабий ҳолат кузатилди. Шу боисдан ҳам сизга тетик эмасдек кўринган бўлиши мумкин.

- Позицион ҳужумлар ташкил этишда муаммолар кўриниб қолмоқда. Биринчи гол стандарт вазиятидан, яъни Аҳмедовнинг индивидуал маҳорати эвазига, иккинчи гол эса мураббийнинг топқирлиги эвазига туширилган Шомуродовнинг индивидуал маҳорати туфайли урилди. Марат Бикмаев ва Жавоҳир Сидиқовнинг ўйини ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим (Шаҳбоз Беғамов, "championat.asia")
- Мен доим жамоавий ўйинга эътибор қаратаман. Алоҳида футболчиларни ёки уларнинг индивидуал ҳаракатларини таҳлил қилмайман. Улар билан яккама-якка гаплашиб, баъзи нарсаларни муҳокама қилишим мумкин. Лекин футболчиларга алоҳида баҳо бермайман.

Рейтинг: +96   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика