RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Эктор Купер КХДРга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида нималар деди? Новости

Эктор Купер КХДРга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида нималар деди?

Ўзбекистон ҳамда КХДР учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Эктор Купер ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда, биз янги футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Шундан мамнунман. Илк маротаба ўйнаган футболчиларда муаммо бўлиши мумкин. Аммо, мен улардан хурсандман. Барчаси ўхшади. Чунки, янги ўйнаган футболчилар ҳам ижобий натижага ўз ҳиссасини қўшди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, баъзи вазиятларда ўхшади, баъзи ҳолатларда ҳалиям хатолар бор. Ўртоқлик ўйинларидан мақсад, жамоани синовдан ўтказишдир", - деб сўз бошлади Купер.

-Ушбу ўйин орқали ўзингиз учун нимани кўриб олдингиз?

-Рақиблар хатоси ҳақида хеч қандай фикр билдира олмайман. Чунки, улар бизнинг прессингимиз сабаб, ёки ўзлари сабаб хато қиладилар. Биз прессингни назорат қила олмаганимизда, қарши ҳужумга эътибор қаратишимиз лозим деб ўйлайман. Шундай рақиблар борки, улар хатони кечириб ўтиришмайди. Агар КХДР кўп ҳужум қилмаган бўлса, мен футболчиларимни мақтаб ўтишим лозим. Бизни ҳам доимо таққослашади. Муаммо қачон келиб чиқади? Биз ўзимизни кучли ёки кучсиз деб ҳисоблашимиздан. Мен натижадан мамнунман. Мухлислар кўп ташриф буюрганидан ҳайрон қолдим ва бундан албатта хурсандман. Яна бир маротаба айтаман, натижа мени алдай олмайди. Биз ўйиндан сўнг хатоларимизни кўриб, таҳлил қилиб чиқамиз. 

-Бугун Шомуродовни майдонга тушириб, уни кўриб олиш маъқул эмасмиди?

-Бизда ҳали Сурияга қарши ўйин ҳам бор. Унда янги тажрибаларни синаб кўришга вақтимиз бўлади. Биз ҳар бир ўйинга футболчиларнинг ҳолатини ҳисобга олиб танлаймиз. Футболчилар терма жамоада ҳам клубдаги кучли ўйинини кўрсатиши лозим. Мен жамоада рақобат катта эканлигидан хурсандман. Мен битта чизиқ фақатгина битта футболчига боғланиб қолишини истамайман. Бу жуда ёмон. 


-10 баллик тизимда терма жамоамиз ҳаракатларини неча баллга баҳолаган бўлардингиз?

-Рақибларни кучли ёки кучсиз деб ажратиш... Лекин, бизни ҳам таққослашади. Билмайман, бу ўйин учун неччи бал қўяман. Аммо, мен бугун мамнунман. Футболчилар бугун масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишди. Агар бугун ютмаганимизда нима бўларди? Буни барчамиз билиб тургандик. КХДР биздан ФИФА рейтингида паст бўлган терма жамоа. Шу сабабли, бу ўйин учун балл қўймаган бўлардим. 


-Биринчи бўлимда ўйин қовушмагандек бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз кучайди. Танаффусда нимани ўзгартирдингиз?

-Биринчи навбатда ўйин 90 ёки ундан кўп дақиқа давом этади. Биринчи бўлим ҳақида гапирадиган бўлсак, нима бўлгани аён. Биз тўпни қанотлар орқали назорат қилишимиз лозим эди. Иккинчи бўлимда қанотлар масаласида ўйинни яхши ташкил қила олдик. Бу учрашувда ҳал қилувчи нуқтага айланди.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди


Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика