RU

Последние новости

20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  0 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:35Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  25 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  37 19:30Суперлига. ОКМК - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  2 19:10БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" ўз уйида "Ал Айн"ни қабул қилмоқда, Абдуллаев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  0 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  38 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  0 17:06Испания футболи тарихида илк маротаба эркак ўйинчи туғруқ таътили олиши мумкин  1 16:38Эзе "Арсенал" билан шартнома имзолади  0 15:32Суперлига. "Андижон" тарихда илк бор ўз майдонида 6 та гол ўтказди, рекорд эса МҲСКга тегишли  6 15:17Ўзбекистон кубоги. "Динамо" — "Шўртан" ўйини 27 август куни ўтказилади  0 14:50Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши қандай ўйнашни билмайди. Бугун "Ман Сити" "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади   2 14:23Ўзбекистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup-2025" учун қайдномаси маълум  28

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида Новости

Эксклюзив. Вадим Абрамов - Остон Ўрунов, Сардор Рашидов ва Эрон билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Эрон билан эртанги ўртоқлик учрашувидан олдин championat.asia сайтига интервью берди.

"Яхши рақиб, яхши ўйин кутяпмиз. Кўп футболчиларимизни анчадан буён ўйинда кўрганимиз йўқ, улар айни пайтда қандай ҳолатда эканлигини кўрмоқчимиз. Бундай кучли рақиб билан баҳсда футболчиларни синовдан ўтказиб оламиз", - дейди Абрамов.

- Остон Ўрунов билан боғлиқ ҳолатга ойдинлик киритсангиз...
- Ўрунов клубида кичик жароҳати билан ўйнаган экан. Биз таваккал қилмадик. Терма жамоада ўйнаса уни оғирлаштириб олиши мумкин. Агар Ўрунов жароҳатини оғирлаштириб олиб "Спартак"да ҳам ўйнамаса барча учун ёмон бўларди.

- Кримецга нима бўлди?
- У машғулотда мушакларини тортиб олди. Шифокор микрожароҳат деб айтди. Қатардаги майдонлар қаттиқроқ, бу ердаги майдон эса юмшоқроқ. Шу боис машғулот вақтида тезлик олганда кичик жароҳат олди. У ўйнай оларди, аммо таваккал қилмадик.

- Сардор Рашидов нима учун йиғинга чақирилмагани қизиқтирмоқда...

- Биласизми, бизда унинг жойида ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор. Яхшибоев, Бозоров, Турғунбоев... Бундан ташқари ушбу йиғиндан олдин Рашидов билан боғланганимизда ўзига янги клуб қидираётганини маълум қилди. Шу боис унга халал бермасликка қарор қилдик.

- Бу йиғинга ҳам янги дарвозабонни чақирдингиз. Раҳимжон Давронов илк бор чақирилди...

- Тўғри айтдингиз, ҳар йиғинда янги посбонни чақираяпмиз ва улар билан танишяпмиз. Машғулотлар вақтида дарвозабонларнинг имкониятларини кўриб чиқяпмиз. Бўлажак посбонларнинг имкониятларига баҳо беряпмиз, - дейди Абрамов championat.asia сайтига.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика