RU

Последние новости

21:37"Валенсия" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  0 21:34"Астон Вилла" — "Челси". Асенсио ва Палмер асосий таркибда, Рэшфорд захирада  0 21:14"Торино" — "Милан". Таркиблар маълум  1 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  2 20:08"Самсунспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  12 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  47 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  8 17:54Анри Беллингемнинг сўкиниши ҳақида: "Ким бўлишингдан қатъий назар, бундай дейишга ҳаққинг йўқ"  11 17:23U20 Осиё Кубоги. Сўнгги дақиқалардаги гол Саудия Арабистонини ЖЧга олиб чиқди  10 17:10Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Кореяга қарши оқ либосда ўйнайди  7 15:23Мессидан автограф олган ҳакам жазоланди  11 15:17Назорат учрашуви. "Қизилқум" "Дордой"ни таслим этди  0

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я... Новости

Эҳ, ғалабага бир баҳя қолганди-я...

Бугун ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатидан ўрин олган 2-тур баҳсини ўтказди.
Аввалги ўйинда Индонезияни мағлуб этган жамоамиз бугун БАА устидан ҳам ғалаба қозониши мумкин эди, аммо охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол бизни муҳим ғалабадан мосуво қилди. Стандарт вазиятларда бўш ҳаракат қилиш оқибатида шундоқ чўнтакдаги ғалабани бой бериб қўйдик.

Аслида ўйин тўлиқ футболчиларимиз устунлиги остида кечди. БАА ёшлари деярли ҳужум қилишмади ҳам, биз эса бир неча бор голли вазиятларга эга бўлдик. Агар сўнгги паллада Забихилло Ўринбоев гол урганида ҳисоб 3:1 бўларди ва қарабсизки, ғалаба нақд эди. Аммо тўп кирита олмаган Забихиллонинг ўзи рақибга бурчак тўпини ишлаб берди.

Кейин эса араб футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди ва уларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси гол уриб, ҳаммасини расво қилди. Қолаверса, бу вазиятда дарвозабонимиз ҳам хатога йўл қўйди. Агар Дилшод Ҳамроев вазиятни тўлиқ ўз назоратига олиб, футболчилар қаерда туриши кераклигини жамоадошларига яхшилаб уқтирганида дарвозамизга тўп киритилмасди.

Хуллас, иккита стандартдан иккита гол ўтказиб юбордик, бу эса жуда алам қиляпти. Тўғри, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз йўқолгани йўқ, аммо биз учун ҳар бир ўйиндаги натижа муҳим. Жамоамиз олдига жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганини унутмайлик. Лекин бир нарсадан хурсандмиз, Равшан Ҳайдаров қисқа вақт ичида тайинли ўйин услубини терма жамоага сингдира олибди. Ёшларимиз ўйинида мураббийнинг меҳнати кўриниб турибди, фақат ҳужумда ва ҳимояланишда сал тажовузкор бўлишимиз талаб этилади.

Бундан кейин ўйинлар янада қийинлашиб бораверади. Мана шундай паллада футболчиларимиздан янада фаол ҳаракат қилишларини сўраб қоламиз. Ёшларимизга мурожаат: ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ, бардам бўлинг ва Австралияни ютиш ҳақида ўйланг. Ўйинингизга жиддий эътироз йўқ, бизга маъқул келяпти, фақат охирги тўп узатиш ва сўнгги зарбани беришда шошма-шошарликка йўл қўймасангиз бас.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика