RU

Последние новости

17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  0 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  4 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  1 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  4 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  4 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  4 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  1 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  6 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  2 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  8

Эдгар Гесс: "Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз" Новости

Эдгар Гесс: "Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз"

"Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Эдгар Гесс қатнашди.
"Менимча ўйин қизиқарли кечди. Қўқон анчагина кучли, тартибли жамоа. Жамоавий ўйин яхши чиқди. Бутун 90 дақиқа давомида томошабинлар ҳаяжонда ўтиришди", - дейди Эдгар Гесс.

"Ҳар бир ўйиндан олдин рақибнинг ўйинларини кўриб чиқамиз. Бизда махсус ишчи гуруҳ бор. Рақиблар ҳақида маълумот тўплаймиз. Ҳозир бизнинг жамоамиз янги тузилмоқда. Таркибимизда янги ва ёш футболчилар кўпчиликни ташкил қилади".

"Қўқон-1912" жамоасининг кучли томони қанот ярим ҳимоячиларида. Улар жамоанинг ҳужумларида катта роль ўйнайди.

Натижадан қониқдим. Бугун мавсумдаги илк очкони қўлга киритдик. "Андижон" сафардаги тўртинчи баҳсни сафарда ўтказди. Бу жуда қийин. Қўқонда очко олганимиздан хурсандмиз. Бу ерда кўпчлик жамоалар очко ололмайди деб ўйлайман.

"Қўқон-1912" жамоаси таркибида Сардор Эминов ва Носир Отақўзиев каби футболчилар ажралиб туришди. Ўз жамоамда эса якка ҳужумчи сифатида ҳаракат қилган Абдумалик Абдуллаевнинг ўйини ёқди. Лекин бутун жамоа бир куч бўлиб ўйнади.


Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика