RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги  0 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  3 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  5 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

Эдерсон: "Ҳоланд "Сити"га керак бўлган ҳужумчи эди. Биз унинг кўп гол уришини дарҳол тушунгандик" Новости

Эдерсон: "Ҳоланд "Сити"га керак бўлган ҳужумчи эди. Биз унинг кўп гол уришини дарҳол тушунгандик"

"Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсон жамоадоши Эрлинг Ҳоланд ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

22 ёшли норвегиялик футболчи айни дамда Англиядаги илк мавсумидаёқ АПЛ тўпурари бўлиб турибди.

"Ҳоланд биринчи келганида, биз дарҳол унинг кўп гол уришини айтгандик ва бу содир бўлмоқда. У ажойиб тўпурар, ҳар доим гол уришга ва жамоага ёрдам беришга интилади.

Эрлинг – бизга керак бўлган форвард. У Габриэл [Жезус]га ўхшамайди. Габи қанотдан ҳужум қилишни яхши кўради, у кўпроқ ҳаракатчан. Ҳоланд марказга яқинроқ ўйнайди, жарима майдончасига кириб, у ерда пас кутишга уринади. Бу асосий фарқ. Биз тўп билан майдоннинг сўнгги учдан бир қисмига чиқсак, бизда ҳар доим жарима майдончаси ичида одам бўлади.

Кўпчилик Ҳоланд урадиган голларнинг аксарияти осон эканлигини айтишади, аммо бу ёлғон. Ҳаммаси унинг позициясини танлашни билишига боғлиқ. Бу унинг энг яхши қобилиятидир. У осон тўп киритмайди, позицияни танлашни билади.

Умид қиламанки, Эрлинг тез-тез гол уришда давом этади ва бизни хурсанд қилади, биз барча совринларни қўлга киритиш учун биргаликда ишлашда давом этамиз", – деди Эдерсон.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика