Эдегор "Реал"га 16 ёшда ўтгани ҳақида: "Нима бўлганини ҳам тушунмаганман. Бундай катта клубга тайёр бўлиш керак"
09 мар 2021 17:15
Новости
Эдегор "Реал"га 16 ёшда ўтгани ҳақида: "Нима бўлганини ҳам тушунмаганман. Бундай катта клубга тайёр бўлиш керак"
"Арсенал"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор 16 ёшда Мадрид клубига ўтгани ҳақида гапирди.
"Бу жиннилик бўлганди, ростдан. Мен буни унчалик тушунмаганман, сабаби бола эдим. Аммо, сизни "Реал" чорласа, доим ўтиш учун катта хоҳиш пайдо бўлади.
Менинг ўзимдан кутаётганим бошқалар кутаётганидан юқори. Ўзингдан қониқиш ҳосил қилиш - доим энг қийини. Албатта, одамлар доим "Реал" ўйинчисидан кўп нарса кутишади. Қачонки сен бундай катта клубга тушсанг, сен бунга тайёр бўлишинг керак", - дейди Эдегор.
"Реал" футболчини 2015 йилда харид қилган ва шундан сўнг ёшлар жамоасида ўйнатган, шунингдек "Арсенал"дан ташқари "Херенвен", "Витесс" ва "Реал Сосьедад" клубларига ижарага берган.
Комментарии