Эдегор: “Арсенал” тўхтаб қолди”
07 дек 2021 07:30
Новости
Эдегор: “Арсенал” тўхтаб қолди”
АПЛ 15-тури доирасида ўтган “Эвертон” – “Арсенал” (2:1) учрашувидан кейин лондонликлар аъзоси Мартин Эдегор ўз фикрларини айтди.
“Буни қабул қилиш қийин. Умуман олганда бугун ўз даражамизда ўйнолмадик деб ҳисоблайман. Бизда қулай вазиятлар бўлди, аммо бундан яхшироқ ўйнашимиз лозим.
Айнан нима бўлганини тушунтириш қийин. Ҳисобда олдинда бораётган вақтимизда яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим. Биз тўхтаб қолдик ва рақибга ўзлари хоҳлагандек ўйнашига имкон яратдик.
Менимча, бу психологик муаммо. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганингда, устунликни қўлдан бой беришдан қўрқасан ва бу бизнинг бугунги хатомиз деб ўйлайман”, дейди Эдегор.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии