RU

Последние новости

15:07Холанд: "Қизиқчи йигит"  0 14:53Сунъий интеллект АПЛнинг барча даврлар рамзий термасини тузди  2 14:32"Навбаҳор" – "Бунёдкор" учрашувини ким шарҳлаб боради?  2 14:15"Майдонга туш азартда, кўзинг қизил ғазабда!"  0 14:05"Пахтакор" Абдуманноповнинг дубли эвазига "Локо"ни таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:55Элит ОЧЛ. "Пахтакор"нинг 1-турдаги рақиби сафидаги энг машҳур легионер ким? У Жаҳон ва Европа чемпионатларида гол урган  4 13:42Елкасидан жароҳат олган Сардор Рашидовнинг ҳолати қандай?   4 13:25Наманган вилояти ҳокими ўринбосари "Навбаҳор"га ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юборгани аниқланди  30 12:58"Реал" тарихда 20-бор мавсумни дуранг билан бошлади. Улардан нечтасида "Мадрид" чемпион бўла олган?  6 12:35Салоҳ — "1-турлар қироли"  0 12:09Бугун у "Бунёдкор"га қарши  2 11:43"Манчестер Сити" "Олтин тўп"га даъвогар футболчисининг маошини икки баробар оширмоқчи  0 11:15"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи  2 10:41Криштиану Роналду фаолиятини қайси клубда якунлаши маълум. У "Ал Насср"дан кетади  21 10:08Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади" Новости

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади"

Тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.
Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов "Реал" - "Боруссия" ва ПСЖ - "Челси" учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Толибжон Қосимов:

"Реал" - "Боруссия"
Бу жамоаларнинг чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши маълум бўлгандаёқ ҳамманинг кўз олдига ўтган мавсумдаги ярим финал келганди. Ўшанда мадридликлар устунроқдек туюлганди, аммо ҳаммаси умуман бошқача тус олганди. Ҳозир ҳам "Қироллик клуби"га фаворит сифатида қаралмоқда, бунга асослар етарли. Энг аввало, ўтган йили бутун бошли "Реал"ни бир ўзи тиз чўктирган Роберт Левандовски бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, меҳмонлар сафида ўтган йил "Реал"га қарши ўйнаганларнинг ярмидан ҳам кўпроғи бугун ўйнамайди.

"Реал" бу мавсум ЕЧЛдаги рақибларини голлар шодаси билан сийлаб келмоқда. "Боруссия" эса аввалги йилдаги каби кучли кўринмаяпти.

Бу учрашувга қадар меҳмонлар таркибида Марко Ройс ажойиб формага кириб олган бўлса, мезбонлардан Роналду ва Бейл исталган ҳимоя қўрғонини бузиб ўта оладиган даражада.

Бугунги учрашувда "Боруссия" таркибидаги йўқотишларни ва "Реал"нинг яхши формада эканлигини инобатга олиб, мезбонларни ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик қилишади деб айта оламиз.

ПСЖ - "Челси"
Бу жуфтликдаги бахс қолганларидан қизиқарлилик бобида асло қолишмайди. "Челси"нинг ҳимояси энг кучлилардан бири, ярим ҳимоя ҳам исталган рақибни чўчита оладиган даражада кучли. Ҳатто, мураббий борасида ҳам Моуриньо Лоран Бландан анча тажрибали ва кучли. Лекин, парижликларда дахшатли қурол бор. Бу Ибрагимович-Кавани ҳужум тандеми. Бу икки ҳужумчи исталган қўрғонни ёриб ўта олади. Златаннинг заргарона ва жозибадор зарбаларига мана ман деган ҳимоячи ва дарвозабонлар ҳам тўсқинлик қила олишмайди.

Лондонликлар бугун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилишади. Тезкор қарши ҳужумларда эса Азар ва Оскар асосий ишни бажаришади. Парижликлар эса майдоннинг исталган қисмидан хавф солишлари мумкин. Моура, Матюиди, Кабай каби ярим ҳимоячилар бутун майдон бўйлаб комбинациялар уюштиришади. Уларни якунлашни эса юқоридаги икки тандем маромида бажаради.

Бугунги ўйинда ПСЖ мезбон эканлиги ва Ибрагимович ўзининг энг яхши формасидалигини инобатга олиб, парижликларни кичик устунликка эга бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Лондонликлар эса нимчорак финалда бўлгани каби барча масалани ўз уйларида ҳал қилишга уринишади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика