RU

Последние новости

00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  83 00:03Миллатлар лигаси. Италия Бельгияда, Англия Грецияда меҳмон (асосий таркиблар)  0 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  76 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  82 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1083 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  6

ЕЧЛ. Сўнгги тур олдидан кимда имконият қандай? Новости

ЕЧЛ. Сўнгги тур олдидан кимда имконият қандай?

9 ва 10 декабрь кунлари Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Охирги турда 11та клуб сўнгги 5та йўлланма учун кураш олиб боради. UEFA.com 9 ва 10 декабрда жамоалар плей-оффга чиқиши учун қандай натижага эришиши кераклиги ҳақида мақола тайёрлади. Учта ўйинда йўлланма учун курашаётган жамоалар ўзаро тўқнаш келишади. 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими 15 декабрь куни бўлиб ўтади.



Сўнгги тур олдидан плей-оффга чиққан 11та клуб: "Атлетико", "Реал", "Байер", "Боруссия", "Арсенал", "Бавария", "Пари Сен-Жермен", "Барселона", "Челси", "Порту", "Шахтер"

Плей-оффга чиқиши мумкин бўлган 11та клуб: "Олимпиакос", "Ювентус", "Базель", "Ливерпуль", "Монако", "Зенит", "Рома", "Манчестер Сити", ЦСКА, "Шальке-04", "Спортинг"

Европа Лигасига йўлланма олган клуб: "Андерлехт"

Европа Лигасига йўлланма олиши мумкин бўлган 7та клуб: "Мальме", "Лудогорец", "Аякс", АПОЕЛ, "Марибор", "Атлетик", БАТЭ

Сўнгги ўринда қоладиган 2та клуб: "Бенфика", "Галатасарой"




A-D гуруҳлари: 9 ДЕКАБРЬ, Сешанба
“A” гуруҳи
"Олимпиакос" (6 очко) - "Мальме" (3)
"Ювентус" (9) - "Атлетико" (12)

• "Атлетико" кейинги босқичга чиқиб бўлди. Агар икки тўп ва ундан каттароқ фарқ билан ютқазмаса биринчи ўринни сақлаб қолади.

• "Ювентус" бир очко олса ёки "Олимпиакос" ғалаба қозона олмаса кейинги босқичга чиқади. Туринликлар икки ёки ундан ортиқ фарқ билан ғалаба қозонишса биринчи ўринни банд этишади.

• Агар "Олимпиакос" ғалаба қозониб, "Ювентус" мағлуб бўлса, греклар ўзаро ўйин натижасига кўра плей-оффга чиқишади. "Мальме" билан дуранг "Олимпиакос"га учинчи ўринни нақд қилади.

• "Мальме" учинчи ўринни олиш учун фақат ғалаба керак.




“B” гуруҳи
"Ливерпуль" (4) - "Базель" (6)
"Реал" (15) - "Лудогорец" (4)

• "Реал" гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди. Клуб барча ушбу мавсум 5та ўйиннинг барчасида ютган ягона клуб бўлиб турибди.

• "Базель" дуранг ўйнаса ва "Лудогорец" ғалаба қозонса ҳам кейинги босқичга чиқади, сабаби швейцарияликлар ўзаро ўйинда устунликка эгалар.

• Ғалаба "Ливерпул"га плей-офф йўлланмасини тақдим этади. Агар “қизиллар” дуранг ўйнашса ва "Лудогорец" бир очкодан кўп олмаса учинчи ўринда қолишади.

• "Лудогорец" учинчи ўринни олиши мумкин. Бунинг учун жамоа ғалаба қозониши ёки дуранг ўйнаши керак, "Ливерпуль" эса мағлуб бўлиши керак.




“С” гуруҳи
"Монако" (8) - "Зенит" (7)
"Бенфика" (4) - "Байер" (9)

• "Байер" плей-оффга чиқиб бўлди. Ғалаба Германия клубига биринчи ўринни келтиради. Агар "Монако" ғалаба қозона олмаса Леверкузен клуби дуранг ўйнаса ҳам гуруҳда биринчи бўлади.

• "Монако" 1/8 финалга чиқиш учун дуранг кифоя. Агар "Байер" мағлубиятга учраса дуранг билан биринчи ўрин ҳам қўлга киритилиши мумкин.

• "Зенит"ни фақат ғалаба қониқтиради. Россия клуби "Байер" мағлуб бўлсагина квартетда биринчи бўлишлари мумкин.

• "Бенфика" ҳар қандай ҳолатда ҳам тўртинчи ўриндан кўтарила олмайди.





“D” гуруҳи
"Галатасарой" (1) - "Арсенал" (10)
"Боруссия" (12) - "Андерлехт" (5)

• "Боруссия" гуруҳдан чиқиб бўлди. Агар "Арсенал" "Галатасарой"ни 6 ёки ундан кўп тўп фарқи билан мағлуб этмаса дуранг ҳам Дортмунд клубига биринчи ўринни тақдим этади.

• "Арсенал" плей-оффга йўлланма олиб бўлган. Лондон клуби ютиб "Боруссия" мағлуб бўлса Арсен Венгер шогирдлари гуруҳда биринчи бўлишади. Агар "канонирлар" “Галатасарой”ни 6 ва ундан ортиқ тўп фарқи билан мағлуб этишса Германиядаги баҳс дуранг билан тугаса ҳам биринчи ўринни олишади.

• "Андерлехт" ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўринни банд этади ва Европа лигаси 1/16 финалида иштирок этади.

• "Галатасарой" сўнгги турдан кейин ҳам тўртинчи ўринда қолади.





E-H гуруҳлари: 10 ДЕКАБРЬ, Чоршанба
“E” гуруҳи
"Рома" (5) - "Манчестер Сити" (5)
"Бавария" (12) - ЦСКА (5)

• "Бавария" охирги турдан олдин гуруҳда биринчи ўринни нақд қилиб бўлган.

• "Рома" ғалаба қозонса плей-оффга чиқади. Агар ЦСКА "Бавария" билан очколарни бўлишиб олса Рим клубини дуранг ҳам қониқтиради. Агар ЦСКА мағлуб бўлса, нурсиз дуранг "Рома"ни кейинги босқичга олиб чиқади, голли дуранг эса “бўрилар”ни гуруҳда қолиб кетишини таъминлайди.

• ЦСКА кейинги босқичга чиқиш учун Мюнхенда ғалаба қозониши керак ва "Рома" "Манчестер Сити"ни мағлуб этмаслигини кутиши керак.

• "Сити" ғалаба қозониши ва ЦСКА уч очкога эга чиқмаслигини кутади. Агар ЦСКА мағлуб бўлса "шаҳарликлар"га голли дуранг ҳам кифоя қилади. Агар манкунианликлар мағлуб бўлишса, еврокубок мавсуми улар учун якунланади.




“F” гуруҳи
"Барселона" (12) - "Пари Сен-Жермен" (13)
"Аякс" (2) - АПОЕЛ (1)

• ПСЖ плей-оффга чиқиб бўлган, сўнгги турда жамоа дуранг ўйнаса биринчи ўринни олади.

• "Барселона" кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритган. Каталония клуби гуруҳда биринчи бўлишни истаса ғалаба қозониши керак.

• "Аякс" учинчи ўринни олиш учун дуранг ўйнаса етарли.

• АПОЕЛ Европа лигаси йўлланмасини "Аякс"дан тортиб олиш учун ғалаба қозониши шарт.





“G” гуруҳи
"Челси" (11) - "Спортинг"  (7)
"Марибор" (3) - "Шальке-04" (5)

• "Шальке"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган "Челси" гуруҳда биринчи ўринни нақд қилди.

• "Спортинг" плей-оффга чиқиши учун дуранг етарли. Агар "Шальке" ғалаба қозона олмаса Португалия клуби мағлуб бўлиб ҳам гуруҳдан чиқади.

• "Шальке" ғалаба қозониши ва "Спортинг" мағлуб бўлишини кутиши лозим.

• "Марибор" ЕЧЛда курашни давом эттириш имкониятни йўқотиб бўлди. Агар Германия клуби таслим этилса Словакия клуби Европа лигасида ўйнайди.




“H” гуруҳи
"Порту" (13) - "Шахтёр" (8)
"Атлетик" (4) - БАТЭ (3)

• "Порту" гуруҳни энг юқори поғонада тугатиши аниқ.

• "Шахтёр" ҳар қандай ҳолатда ҳам иккинчи бўлади.

• "Атлетик" агар мағлуб бўлмаса учинчи ўринни олади.

• БАТЭ Европа Лигасига йўлланма олишни истаса Бильбаода ғалаба қозониши керак.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика