RU

Последние новости

11:19"Навбаҳор" Санжар Қувватов билан шартнома имзолади   1 10:45Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Навбаҳор»да  5 10:12«Манчестер Юнайтед» «Олтин тўп»га даъвогар футболчига умумий ҳисобда 450 миллион евро сарфламоқчи  6 09:38Ла лига тўпурари фаолиятини Мадрид жамоасида давом эттиради  2 09:09«Пахтакор» ҳимоячини «Қўқон-1912» жамоасига ижарага берди  1 08:40«Арсенал» 50 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  3 08:09Биринчи даврани «Навбаҳор»да ўтказган яна бир футболчи «Металлург»га ўтишга яқин  17 07:38Санчо Европанинг ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  3 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  1 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  1 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  7 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  4 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  6

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда 7та гол урилди Новости

ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда 7та гол урилди

ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" учрашуви якунланди.

"Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 4:3

"Этихад Стэдиум"

Голлар: 1:0 – 2 де Брюйне, 2:0 – 11 Габриэл Жезус, 2:1 – 33 Бензема, 3:1 – 53 Фоден, 3:2 – 55 Винисиус Жуниор, 4:2 – 74 Бернарду Силва, 4:3 – 82, пенальти Бензема.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз (Фернандиньо, 36), Лапорт, Рубен Диаш, Зинченко, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Марез, Габриэл Жезус (Стерлинг, 83).

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Алаба (Начо, 46), Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 79), Кроос, Вальверде, Бензема, Винисиус Жуниор (Асенсио, 88), Родриго (Камавинга, 70).

Огоҳлантириш: Фернандиньо (81).


*Жавоб ўйини келаси ҳафта, 4 май куни бўлиб ўтади.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Майдонга мухлислар тушиб, қўриқчилардан қочиб юришипти.

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Стерлинг ва Диаш тўпни дарвозага буриб юбора олишмади.

82. ГОООЛ! Бензема Эдерсонга қарши дуэлда ғолиб чиқди. Ҳисоб 4:3.

80. ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам "Сити" дарвозасига пенальти белгилади. Ҳаводаги курашда тўп Эмерик Ляпортнинг қўлга тегди.

79. Ўзгариш: Модрич ўрнига Себальос ўйинга қўшилди.

74. ГОООЛ! БЕРНАРДУ СИЛВА! 4:2! Зинченко йиқитилганидан сўнг тўп Бернардуга тушди, у чапроққа сурилди ва ўткир бурчакдан дарвозабонга яқин бўлган устун томонга зарба берди. Куртуа бундай зарбани кутмаганди ва тўп дарвозага киришини шунчаки томоша қилди.

70. "Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Камавинга майдонга тушди.

67. "Сити" ҳужумида Ляпорт пайдо бўлди. Зинченко пастлатиб узатган тўпни Эмерик дарвозага бурди, аммо Куртуа тўпни илиб олишга эришди.

57. Милитао бош билан зарба берди, аммо тўп Эдерсоннинг қўлига бориб тушди.

56. ВИНИ! Бразилиялик иқтидоқ бир ҳаракат билан Фернандиньодан қочиб кетди. Йигитча дарвозага зарба беришда ҳам адашмади. 3:2. 56 дақиқа ичида 5та гол бўлди. Бугун очиқ эшиклар куними?

54. Бензема ҳимояда нималар бўлаётганига тушунмаяпти.

53. ГОООЛ! 3:1! ФОООДЕН! Фернандиньонинг қанотдан узатган тўпи тўғри Филнинг бошига бориб тушди, оёқдаги ўйини билан кўпчиликни ҳайрон қолдирган Фоден бошда ҳам гол ура олишини кўрсатди. 

48. Марез Куртуа билан дуэлда узоқ бурчакдаги тўсинни нишонга олди, қайтган тўпни Фоден дарвозага йўллади, аммо тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

45. Кроос ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. Тайм якунланишидан аввал "Сити" гол уриш имкониятига эга бўлиб турибди. КЕВИН... Тўп жонли деворга тегиб қайтди.

43. Биринчи бўлим шамолдек ўтди. Баҳс қизиқлигидан вақт қандай ўтиб кетганини сезмай қолдик.

36. "Сити" сафида кутилмаган ўзгариш: Стоунс ўрнига Фернандиньо майдонга тушди. Гвардиола ўз жамоаси ҳимоясида "тирқиш" борлигини пайқаган кўринади.

33. ГОООЛ! БЕНЗЕМА! Менди чап қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатди, Карим эса чап оёғи билан тўпга зарба бериб, уни узоқ бурчакка киритиб юборди. 2:1. Камбэк кўрамизми?

31. Зинченко ҳам зарба орқали омадини синаб кўрди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтди.

30. Алаба ҳужумга ёрдамга келди. Жамоадошининг узатмасидан сўнг Давид тўпга боши билан зарба берди, аммо ноаниқ.

29. Энди Фоден голли вазиятни йўққа чиқарди. Марез ва Кевинларнинг пасидан сўнг Фоден посбон билан деярли бирга бир чиқди, бироқ зарба ноаниқ бўлди.

27. "Сити"да ўта хавфли ҳужум, аммо Марез пас берадиган вазиятда дарвозага зарба берди ва Гвардиоланинг ғазабини чиқарди.

26. Мана ўша хато. Диаш ҳимояда тўпни олдириб қўйди. Вини эса тўпни орқароққа узатди, аммо кутилмаганда ҳимоячи тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Тўп устунга тегди, бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини кўрсатди.

25. Марез йиқилиб тушганида Ўзбекистон байроғини кўрганлар борми?

18. "Реал" ҳужумлар ташкил этишда муаммоларга дуч келяпти, чунки "шаҳарликлар" бугун деярли бенуқсон ўйин кўрсатишмоқда. "Қироллик клуби" вакиллари эса рақибнинг хатосини кутишяпти.

11. ГОООЛ! ЯНА "СИТИ! Бу сафар Кевин Де Брюйне ассистент ролида бўлди. У қанотдан узатган тўп Габриэль Жезусга бориб тушди. Бразилиялик Алабанинг хатосидан фойдаланиб, дарвоза томонга ўгирилди ва ўйиндаги иккинчи голни урди.

6. "Сии" яна бир ўта хавфли ҳужум ташкил қилаётганди, аммо Жезус тўпни қабул қилаётганда хатога йўл қўйди.

2. ГОООЛ! ҲИСОБ ОЧИЛДИ! Кевин Де Брюйне! Қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Кевин Де Брюйне боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

1. Учрашув бошланди.

"Манчестер Сити" – "Реал Мадрид"

26 апрель, 23.59, «Этихад Стэдиум»

"Манчестер Сити"  – Эдерсон, Стоунз, Диас, Лапорт, Зинченко, Родриго, де Бруйне, Бернардо, Махрез, Фоден, Жезус.

Захира: Стеффан, Карсон, Аке, Стерлинг, Гюндоган, Грилиш, Фернандиньо, Иган-Райли, Мбете, МакАтее, Лавия

"Реал Мадрид": Куртуа, Карвахаль, Милитао, Алаба, Менди, Кроос, Модрич, Вальверде, Винисиус, Родриго, Бензема.

Захира: Лунин, Фуйдиас, Вальехо, Начо, Асенсио, Марсело, Каземиро, Васкес, Бэйл, Себальос, Иско, Камавинга.

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика