RU

Последние новости

15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  2 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  6 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  5 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  13 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3

ЕЧЛ. Превью: “Боруссия” – “Зенит” Новости

ЕЧЛ. Превью: “Боруссия” – “Зенит”

Санкт-петербургдаги ўйинда кўп масалага ойдинлик киритилган қарама-қаршиликнинг иккинчи қисми олдидан...
Умуман олганда, “Боруссия” “Зенит” майдонида бўлиб ўтган биринчи ўйиндаёқ кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал этиб бўлган. Ўша ўйин 4:2 ҳисобида немисларнинг ғалабаси билан тугагани ҳали ёдингизда бўлса керак.



Ҳозирги вақтда дортмундликлар баъзан оддий, ютиши керак бўлган ўйинларда ҳам қийинчилиткларга дуч келаётган, у қадар барқарор ўйин намойиш эта олмаётган бўлишса-да, унча кучли бўлмаган, яқиндагина мураббийи алмашган рус клубига учта тўп фарқи билан мағлубиятга учрашига ишониш қийин. Клопп ва унинг шогирдлари бунга йўл қўймайди.

Шанба куни Германия чемпионати доирасида Дортмунднинг “Боруссия”си бошқа бир “Боруссия”га мағлуб бўлди. Бироқ бу ҳали россияликларнинг қувончига сабаб бўлмай туриши керак. Чунки “Зенит”га қарши биричи ўйин олдидан ҳам Клопп жамоаси “Ганновер”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундоқ экан сўнгги мағлубият ҳам ҳали ҳеч нарсадан дарак бермайди.



Бутун мавсум давомида бўлгани каби, ушбу ўйин олдидан ҳам “Боруссия” кадрлар борасида етарлича муаммоларга дуч келиб турибди. Масалан, жароҳати туфайли ушбу ўйинни Бендер ҳамда Ройс ўтказиб юбориши ҳақиқатга яқин. Улар учун ёқимли хабар ҳам йўқ эмас. Ҳимоя чизиғининг асосий футболчиларидан бири Хуммельс сафга қайтди. У чемпионат доирасидаги бир неча ўйинни ўтказиб юборган эди.

Зенит ҳозир ўтиш даврини бошдан кечиряпти ва бу давр осон кечаётгани йўқ. Клуб яқиндагина Лучано Спалеттини вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига бош мураббий этиб тайниланган Андре Виллаш-Боаш эса ҳали иш бошлашга улгурмади. Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятсизликдан ташқари “Зенит” Россия чемпионатида ҳам етарлича муаммоларга дуч келяпти. Шундоқ экан, бу ўйин петербургликларга ўз характерини намойиш этиш учун яхши имконият.

Аброр Қодиров
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика