RU

Последние новости

21:09"Реал" эртага Трент учун таништирув маросими ўтказади  0 20:45"Ливерпуль" Нуньес учун 70 миллион евро сўрамоқда. Ҳужумчига Испаниядан таклиф бор  0 20:23Де Брюйне пайшанба куни "Наполи" учун тиббий кўрикдан ўтади  0 19:55Про лига. “Арал" меҳмонда "Олимпик"ни таслим қилди  1 19:37Скалони : "Энцо четлатилганидан кейин ҳам Аргентина босимни давом эттирди. Жамоа кучини текшириш учун жуда яхши имтиҳон бўлди"  1 18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  3 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  12 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  58 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  23 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  23

ЕЧЛ. "Милан" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазиб, еврокубоклар билан хайрлашди Новости

ЕЧЛ. "Милан" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазиб, еврокубоклар билан хайрлашди

Европа Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Милан" — "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

"Милан" — "Ливерпуль" 1:2

Гол: 1:0 – 29 Томори, 1:1 – 36 Салах, 1:2 – 55 Ориги.

Милан – Меньян, Калулу (Флоренци, 65), Романьоли, Томори, Эрнандес, Крунич (Бакайоко, 83), Кессиэ, Тонали (Салемакерс, 59), Ибрагимович, Браим Диас (Беннасер, 59), Жуниор Мессиас.

Ливерпуль – Алиссон, Уильямс (Брэдли, 90), Конате, Филлипс, Цимикас, Окслейд-Чемберлен, Мортон, Салах (Кейта, 64), Минамино (Уолтмен, 90), Мане (Гомес, 65), Ориги (Фабиньо, 80).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Ливерпуль" юз фоизлик натижа билан гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. "Милан" эса гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, еврокубоклар билан хайрлашди.

90+1. Окслейд-Чемберлен қарши ҳужумда бирга-бир вазиятни кўкка совурди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Кессиэ яна рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам яна лом-мим демади.

85. Кессиэ бирга-бир вазиятда тўп киритолмади. Алиссондан сейв!

84. Ибрагимович чалқанчасига зарба йўллади, зарба кўнгилдагидек чиқмади.

83. "Милан"да ўзгариш: Крунич ўрнига Бакайоко ўйинга қўшилди.

82. Ибрагимовичнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

82. Салемакерсга нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда яхши имконият юзага келди.

80. Меҳмонларда ўзгариш: Ориги ўрнига Фабиньо майдонга тушди.

77. Златаннинг узатмасига Мессиас ета олмади, акс ҳолда Алиссон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди.

75. "Ливерпуль" марказдан ҳужум бошлади. Минаминонинг Уильямсга оширган тўпидан сўнг ҳимоячи зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

71. "Ливерпуль"нинг икки футболчиси майдонда ётибди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

69. Ориги яна бир бор боши билан рақиб дарвозасини титратиши мумкин эди, унинг зарбаси бироз ноаниқ йўналиш олди.

67. Алиссон хато қилишига бир баҳя қолди. "Милан" хатосидан ўрнак олмадимикан бразилиялик посбон?

64. "Ливерпуль"да ўзгаришлар: Кейта ва Жо Гомес Салоҳ ҳамда Манени алмаштирди.

63. Салоҳ бурчак зарбаси ишлаб олди.

61. ЗАРБА! Круничнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.

59. "Милан"да ўзгаришлар: Браим Диас ва Томори ўрнига Беннасер ҳамда Салемакерс ўйинга қўшилди.

55. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ориги! "Милан" ҳимоячисининг кечириб бўлмас хатосидан сўнг Мане тўпни олиб қўйиб зарба йўллади, Меньяннинг қайтарган тўпини Ориги бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

54. "Ливерпуль" ҳужумда қоидани бузди. Ундан аввалроқ яхши вазият бўлганди.

52. Кессиэнинг жарима майдони марказига берган узатмасини Алиссон ушлаб олди.

50. Кессиэ рақиб жарима майдонида йиқитилди, ҳакам эса пенальти белгиламади.

48. Минамино жарима майдони ташқарисидан айланма зарба йўллади, тўп ноаниқ кетди.

47. Миланликлар тўпни жарима майдончасидаги бўйдор Златан оширишга икки бор уриниб кўришди, иккаласини ҳам мезбон ҳимоячилар қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, танаффус.

45+1. Ориги узоқ масофадан омадини синаб кўрди, ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. "Милан"нинг ҳужуми ноаниқ пас эвазига тўхтаб қолди.

41. Уильямс рақибига нисбатан қўпол ўйнади.

38. Мане сал қолса, иккинчи голни уриши мумкин эди, дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борган ҳужумчининг зарбасини Меньян қайтарди. Сенегаллик футболчида офсайд ҳам қайд этилди.

36. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салоҳ ҳисобни тенглаштирмоқда! Окслейд-Чемберлен ҳимоячилар қуршовида зарба бера олди, посбон тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Муҳаммад биринчи гол сингари қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди.

34. Окслейд-Чемберленнинг зарбаси рекашет туфайли дарвозага аниқ бормади, бурчак тўпи.

32. Ориги "Милан" футболчилари қуршовида зарба йўллашга имкон топди, Меньян иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.

32. Меҳмонларнинг бурчак зарбаси бартараф этилди.

29. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Милан"! Томори! Бурчакдан узатилган тўпни Алиссон ноқулай тарзда келган тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса "россонерлар" аъзоси осонликча жойлаб қўйди. 

27. Мерсисайдликларда сўнгги 10 дақиқада учинчи бурчак тўпи амалга оширилди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

24. Меҳмонлар яна бир бурчак зарбасини ижро этди, Цимикаснинг узатмасини Ибрагимович бартараф этди.

23. Минамино рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

20. "Ливерпуль"нинг бурчак зарбасидан сўнг Конате бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устунидан юқорилаб кетди.

Сакраганники эмас, буюрганники

17. Тео чап қанотдан олдинга бораётганди, агар рақиби уни ўтказиб юборганда, унда яхши имконият юзага келарди, бироқ меҳмонлар ҳимоячисига бунга йўл қўймади.

15. "Ливерпуль"нинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужуми самарасиз якунланди.

12. Романьоли тиббий ёрдамга муҳтож.

10. Салоҳ финт орқали рақибидан ўтиб кетмоқчи эди, финт ўхшади, аммо Салоҳ рақибидан ўтиб кета олмади.

8. Жарима зарбасидан сўнг "Милан" футболчиси бош билан зарба йўллади, Алиссон эса тўпни хотиржам эгаллаб олди.

7. "Милан"да стандарт вазият юзага келди.

4. Уильямс Салоҳнинг пасидан сўнг рақиб дарвозасига зарба йўллади, бироқ зарба кучсиз чиқди ва бу Меньянга қийинчилик туғдирмади.

2. Инглизларнинг ёш таркиби дастлабки дақиқаларда тўпни назорақт қилмоқда.

1. Учрашувни "Ливерпуль" футболчилари бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Демак, бугун "Милан" нафақат ғалаба қозониши, балки иккинчи жуфтликнинг ҳам италияликлар истаган натижа қайд этишлари учун дуо қилиб туришлари талаб этилади. "Ливерпуль" эса масалани аллақачон ортиғи билан ҳал қилиб қўйган. Бугун улар кўпроқ статистика учун майдонга тушишади. Лекин Клопп жамоаси бировга оғзидаги ошини олдириб қўядиган жамоа эмаслигини жуда яхши биласиз.

Ҳал қилувчи тур олдидан гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган:

Жамоалар ўзаро атиги 5 маротаба тўқнаш келишган, шундан тўрттасида мерсисайдликларнинг қўли баланд келган ҳамда бор-йўғи бир ўйинда "россонерлар" зафар қучган. Қизиғи, беш баҳснинг иккитаси Чемпионлар лигасига финалига тўғри келади. Икки тарихий клубларнинг илк тўқнашуви 2005 йилги ЕЧЛ финалига тўғри келган. Жанговар кечган ўйин 3:3 ҳисобида якунланган. Пенальтилар сериясида эса 3:2 ҳисобида инглизларнинг қўли баланд келган. 


2007 йилги финалда эса италияликлар аламларини олишга муваффақ бўлишган.

Ушбу мавсумдаги ўзаро тўқнашувда эса "Ливерпуль" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.


Ассалому алайкум, уйқу билан аразлашган футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида машҳур жуфтликнинг ўзаро тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика