RU

Последние новости

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  5 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

ЕЧЛ. Мессининг дубли "Барселона"га "Ювентус" устидан ғалаба келтирди + ФОТО Новости

ЕЧЛ. Мессининг дубли "Барселона"га "Ювентус" устидан ғалаба келтирди + ФОТО

Европа яшил майдонларида ЕЧЛ дастлабки тур беллашувлари бўлиб ўтди.

Биринчи турнинг марказий баҳси Каталонияда "Барселона" ҳамда "Ювентус" жамоалари ўртасида кечди. Қуйида ана шу учрашувдан матнли трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


"Барселона" - "Ювентус" 3:0
Гол:
Месси (Л.Суарес) 45, 69, И.Ракитич 56

"Барселона": Марк-Андре тер Штеген, Нелсон Семеду, Херард Пике, Юмтити, Хорди Альба, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста (Андре Гомеш 83), Иван Ракитич (Паулиньо 77), Усман Дембеле (Серхи Роберто 71), Лионель Месси, Луис Суарес.

"Ювентус": Жанлуижи Буффон, Маттео Де Шильо (Стефано Стураро 41), Мехди Бенатия, Андреа Барцальи, Алекс Сандро, Миралем Пьянич, Блез Матюиди, Родриго Бентанкур (Федерико Бернардески 63), Дуглас Коста, Пауло Дибала, Гонсало Игуаин (Фабрицио Калигара 87).

Огоҳлантиришлар: Н.Семеду 36, Л.Месси 54 - Р.Бентанкур 25, А.Барцальи 61, М.Пьянич 75, Ф.Калигара 89



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Бош ҳакам ҳуштаги чалинди. Буффон Мессининг ёнига келиб уни табриклаб кетди, афсоналар афсоналарни ҳурмат қилади.

90 - Бугун "Ювентус" ҳеч нарса қила олмади, "Барса" эса ўтган мавсумдаги 0:3 учун ўч олмоқда.

81 - Дибала тер Штегеннинг яқин пастки бурчагини аниқ нишонга олган эди, Марк ўз жойида.


79 - Суарес тўртинчи голни киритди, лекин ҳакамлар бу голни ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолаб инобатга олишмади.

77 - Бугун мезбонларнинг иккинчи голини урган Ракитич ўз ўрнини Паулиньога бўшатиб берди. Мухлислар Иванни олқишлар остида кузатиб қўйишди.


73 - Бугун "Барселона" майдонда энг яхши жамоа бўлмоқда, ўйин жиҳатидан ҳам, натижа жиҳатидан ҳам.


69 - Гооооооолллллл, Лео Мессииииии, 3:0. Барса тезкор қарши ҳужумга ўтди, Иньеста тўпни Мессига оширди. Лео эса икки рақибдан ўтиб Буффонни доғда қолдирди.

64 - Ҳозиргина захирадан майдонга тушган Федерико Бернардески чап оёғида биринчи уринишни амалга ошириб кўрди. Ноаниқ.


61 - Бош ҳакам Дамир Скомина энди Андреа Барцальига эътироз учун сариқ карточка кўрсатди. Жаноб Дамир бугун ўзига қарши чиққанларни аямаяпти.

56 - Гоооооллл, Ракитиччч, 2:0. Месси ўнг қанотдан ёриб кириб тўпни дарвоза олдига ташлади, у ерда Стураро тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпни эса Ракитич тўхтатмасдан Буффон дарвозасига йўллади.

54 - Ана бўлмаса, Месси Барцальига сариқ беришини сўраб Скоминага мурожаат қилди ва якунда ўзи огоҳлантирилди. Лео ҳакамга нима қилишни ўргатгани ва унинг елкасидан ушлагани учун огоҳлантирилди.

52 - Зарбааа, Мессининг навбатдаги зарбаси дарвоза устунига, кейин эса Буффоннинг бошига тегди. Лео битта гол билан чекланмоқчи эмас.

48 - Дибала чап оёғида дарвозанинг тўққизлигини нишонга олишга уриниб кўрди, бироз ноаниқ.
45 - Гооооооллллл, Месси Луис Суарес билан девор услубида ўйнади ва ниҳоят афсонавий Жанлуижи Буффон дарвозасини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.


Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика