RU

Последние новости

09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  0 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  10 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7

ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Новости

ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Бугун Чемпионлар лигасида 2-тур беллашувлари давом эттирилади.

"H" гуруҳи доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида Германиянинг "Лейпциг" клубини қабул қилади. Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "қизил иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшер иштирокидаги анжуманни ўқишингиз мумкин. Унда норвегиялик мутахассисга ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей ҳамроҳлик қилди.

Сульшер: "Ҳар бир ўйинга 3 очко ишлаб олиш имконияти сифатида қараймиз. Тўрт жамоа иштирокидаги гуруҳ босқичида катта эҳтимол билан 10 очко кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлади. Шундай экан бизнинг мақсадимиз - тезроқ 10 очкони жамғариш".

Жароҳатланганларнинг ҳолати ҳақида

- Ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлган ўйинчилар бор, лекин бу якшанба кунги учрашувдан кейинги одатий ҳол. Айниқса, "Челси"га қарши катта босимдаги беллашувдан кейин. Умуман олганда эса таркибимиз деярли ўша-ўша.

Фреднинг ярим ҳимоядаги роли ҳақида

- У жамоанинг жуда қимматли ўйинчиси, ажойиб йигит ва унинг ҳаракатлари доимо позитив. У ҳамон Премьер-лигага мослашмоқда. У ва Скоттнинг ўйини жамоамиз учун катта фойда.


Таркибдаги ротация ҳақида

- Биз деярли ҳар уч кунда ўйнаяпмиз ва бу мавсум охиригача давом этади. Кейин Европа чемпионати ва янги мавсум. Албатта, ўйинчиларга танаффус бериш учун ҳар қандай имконият мамнуният билан қабул қилинади. Бундай ҳолатда футболчиларга катта босим қилиш ярамайди, чунки бунақанги графикда жароҳат олиш эҳтимоли ортади. Ўйлашимча, бу мавсум инсон фактори катта рол ўйнайди. Биз йигитлар ҳақида қайғуришимиз керак.

"Лейпциг" ҳақида

Улар ҳар мавсум ўсиб боришмоқда. Уларда ҳаммаси яхши, энди улар совринлар учун кетишмоқда. Уларда ёш ва қизиқарли мураббий бор. Ҳозир бу жамоани кузатиш жуда қизиқ.

Таркибдаги танлов ва ярим ҳимоядаги баланс ҳақида

Сульшер: - Бизни узун мавсум кутяпти ва таркибимиз ўтган мавсумдагидан кучлироқ. Олдинги баҳсда Донни, Неманья ва Поль каби тажрибали ва ўз терма жамоаларининг аъзолари ҳисобланган ўйинчилар захирада қолишди. Шундай экан, танлов қилиш оддий эмас. Олдинда бизни кўплаб тўқнашувлар кутяпти, шундай экан улар ҳаммаси ўз ролларини ўйнашади. Ҳеч ким барча учрашувларни бошидан охиригача тўлиқ ўтказа олмайди. 

Мактоминей: - Биз турли хил схемаларда ўйнаганимизда ярим ҳимояда ҳам ротация рўй беради, менимча ҳаммамиз бир-биримиз билан ўйнай оламиз. Мураббий айрим ўйинчиларга танаффус кераклиги ҳақида гапирганда мутлақо ҳақ эди. Ҳаммамиз шерикларимиз билан бирга ўйнашга осон мослашяпмиз.

Тиғиз тақвим ҳақида

Мактоминей: - Бу йил мавсум олди тайёргарлигимиз пандемия сабаб минимал бўлди. Шундай экан ўйинлар - бу формага кириб олиш учун жуда яхши имконият. Ҳозир керакли жисмоний формага киришни бошладик. Ҳамма ўйинчи таркибга киришга ва ундаги ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.


Рақибнинг хавфлилиги ҳақида

Сульшер: - Албатта, охирги бир неча йилдан бери "Лейпциг"ни кузатиб келаяпмиз. Юлиан рақибдан келиб чиқиб жуда яхши тайёрлана олади. Лекин, унинг асосий услуби - ҳамиша юқори тезлик ва кучли босим. Улар турлича ўйнашлари мумкин, лекин биз уларга муаммо туғдиришга эътибор қаратамиз.

Асосий мавзу - Донни Ван де Бек

Сульшер: - Қачонки ўйинчилар янги жамоа, янги чемпионатга келганида бунга кўникиб боришади. Донни майдонга тушганида яхши ўйнамоқда. Донни бу мавсум жамоамизда муҳим ролни бажаради. Ҳозир ҳамма учун асосий мавсум Ван де Бек эканини биламан. Баъзи собиқ ўйинчилар ва шарҳловчилар тилларини бироз тозалаб олишлари лозим. Жамоанинг муҳим футболчиси бўлиш учун дастлабки учта ўйинни бошланғич таркибда бошлаш шарт эмас.

Мактоминей: - Донни ҳар куни машғулотга юзида табассум билан келади. Аминманки, Донни бу жамоада муҳим фигурага айланади. Алекс (Теллес) ва Эдинсон (Кавани) билан бирга улар кийиниш хонасидаги кайфиятни кўтаришди. Доннида ҳеч қандай ваҳима йўқ. Унга янги чемпионат, янги уй ва ўзи учун янги мавсумга мослашиш учун вақт керак.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика