RU

Последние новости

18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  0 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   1 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   6 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  0 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  13 14:18⚡️Сречко Катанец Париж-2024да иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳақида қандай фикрда?   16 13:53ЖЧ-2026 саралаши. БАА терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум  5 13:24ЖЧ-2026 саралаши. Эрон бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда клубсиз футболчилар ҳам бор  7 12:49Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" ўйини ҳақида: "Кечирасизлар, аммо тушунинг, мен Гарри Поттер эмасман"  20 12:23ЖЧ-2026 саралаши. Қатар бўлажак ўйинлар учун таркибини эълон қилди. Рўйхатда Испания клубидан чақирилган футболчи ҳам бор  5 11:54Футзал. Марокаш футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 11:40Жейдон Санчо: "Тўғрисини айтсам, ёшлигимда Дидье Дрогба ва Фрэнк Лэмпард кумирларим эди"  7

ЕЧЛ. "Ювентус" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Моратадан дубль Новости

ЕЧЛ. "Ювентус" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Моратадан дубль

Чемпионлар Лигаси "G" гуруҳи 3-туридан ўрин олган учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ференцварош (Венгрия) – Ювентус (Италия) 1:4 

«Пушкаш Арена»

Голлар: Боли 90' –  Мората 7', 60', Дибала 73', автогол Двали 81'

Ференцварош – Дибус, Ботка (Хейстер, 68), Двали, Ловренчич, Блажич, Изаэл (Боли, 74), Сомалиа, Нген (Мак, 74), Шигер, Зубков (Узуни, 80), Харатин.

Ювентус – Шенсни, Кьеллини, Данило, Бонуччи, Рэмзи (Маккенни, 53), Куадрадо (Фработта, 76), Рабьо, Артур (Бентанкур, 46), Кьеза (Бернардески, 76), Роналду, Мората (Дибала, 67).

Огоҳлантириш: Ботка (19).

Ўйин якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

90. ГООООООООООООЛ! Боли гол уриб, ҳисобни 1:4 кўринишига келтирди!

88. Фработтадан яхши узатма, Данило тўп томон астойдил интилди, аммо зарба бера олмади.

87. Мезбонлар аллақачон енгилганликларини тан олишган, "Юве" машғулотдагидек ўйнашда давом этяпти. 

85. Маккени узоқдан яхши зарба йўллади, Дибус бу гал адашмади ва тўп йўналишини топди.

83. "Ференцварош"дан "хатолар паради", улар бугун қайсидир маънода ўзларини ўзлари мағлуб этишди.

81. ГООООООООООООООООЛ!  Ҳимоячилар яна хато қилишди, бундан Дибала унумли фойдаланди!  Гол автогол сифатида Двалига ёзилди, чунки у дарвозага кириб кетаётган тўпга зарба берганди. 

80. "Ференцварош"да ўзгариш: Зубков ўрнига Узуни тушди. 

76. "Ювентус"да 2 та ўзгариш: Кьеза ўрнига Бернардески, Куадрадо ўрнига Фработта туширилди.  

74. "Ференцварош"да 2 та ўзгариш: Нген ўрнига Мак, Изаэл ўрнига Боли тушди. 

73. ГОООООООООООООЛ! Дибала! 0:3!  Блажич дарвозабонга пас берди, Дибус эса тўпни қабул қилишда хатога йўл қўйди, Пауло бундан унумли фойдаланиб қолди. 

72. Зарба!  Уух! Дибаланинг яхши ўйланган зарбаси ноаниқ чиқди, ажойиб гол бўларди... 

71. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 46% - 54% 

69. Изаэл бурчак тўпини ижро этди, Шенсни мушти билан тўпни уриб юборди. Тўп Ловренчичга етиб келди, унинг зарбаси эса кучли, бироқ ноаниқ кетди. 

68. "Ференцварош"да алмаштириш: Ботка ўрнига Хейстер туширилди. 

67. "Ювентус"да ўзгариш: ўйин қаҳрамони Мората ўрнига Дибала тушди. 

65. Кьеллини, Бонуччи ва Шенсни ўзаро пас ўйнашмоқда, рақиб ҳам прессинг қилгиси йўқ, "шошиб, нима қиламиз?" дейишмоқда туринликлар.

63. Куадрадо узоқ масофадан узатмани амалга оширди, аммо иккинчи қаватда Блажич Роналдуни ютди.

62. "Ювентус" футболчилари ишонч билан тўп тепишяпти. Ортиқча куч сарфлаш йўқ, лекин ўйинни ташкил этиш – мукаммал!

60. ГОООООООООООООЛ! 0:2!  Моратада дубль!  Альваро Роналдунинг пасидан кейин ажойиб зарбаси орқали дарвозани ишғол этди.

57. Уууухх! Роналду! Ажойиб вазият! Яқин масофадан ноаниқ зарба берди, камдан кам учрайдиган ҳолат, айниқса, бу Роналду билан содир бўлса. 

54. Криштиану "Ференцварош" жарима мадони ичида ўз классик финтини ишлатди, ҳимоячи сергак турди ва португалияликнинг зарба беришга йўл қўймади. Иккинчи темпда ҳужумга таўтган Куадрадо эса тўпни йўқотди.

53. "Ювентус"да алмаштириш: Рэмзи ўрнига Маккенни ўйинни давом эттиради. 

52. Рэмзи жароҳатланди, унга шифокорлар ёрдами керак. Маккенни майдонга тушиш учун тайёргарликни бошлаб юборди. 

51. Нген "Юве" жарима майдони ичига кириб борди, рақибларни чалғитишга уринди, аммо ҳеч зарба йўлламади.

49. Рабьо Мората томон жудакучли пас берди, Харатин ҳолатдан унумли фойдаланиб, тўпни эгаллаб олди.

47. Зарба!  Роналдунинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси сал кучсиз чиқди.  Тўп Рибусда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

46. "Ювентус"да ўзгариш: Артур ўрнига Бентанкур тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

44. Шигер Артурга нисбатан қўполлик ишлатди, мезбонлар бугун меҳмонларга илтифот қўрсатмоқчи эмас.

42. "Бьянконери" босим уюштирди, рақиб посбони Дибус тўпни "аут"га тепишга мажбур бўлди.

40. "Юве" тўпга эгалик қилмоқда, кучли ёмғир ёғаётгани туфайли ўйгаш қийин бўляпти, шу боис туринликлар ортиқча ҳаракат қилишмаяпти. 

38. Ўйинда кичик тўзталиш юзага келди, Ботка жароҳат олган кўринади. 

36. Қандай вазият!  Мората бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол этмасдан Роналдуга пас бермоқчи бўлди. 

34. Рэмзи Зубковга нисбатан қоидани бузди. Кейинги вазиятда Ловренчичнинг олис масофадан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади. 

31. Кьезанинг узатмасидан кейин Мората тўпга тегди, аммо зарба ўхшамагни боис рақиб посбони Дибус тўпга эга чиқди.   

29. Венгрияликлар қойилмақом комбинацияни амалга оширдилар. Ловренчичнинг узатмасини Кьеллини қайтарди.

28. Блажич майдон марказида Моратани итариб юборди, ҳакам қоида бузиш қайд этди.  

26. Зарба!  Ловренчич ўнг қанот орқали ичкарида турган Зубковга пас берди, унинг зарбаси кутилганидек чиқмади...

25. Ууухх! Криштиану дарвозабон билан бирга-бир ҳолатда қолди, кейин тўпни Кьезага узатди, унинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди, қайтарилган тўпга Куадрадо эга чиқди, унинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

24. Роналду - Рэмзи ўзаро девор услубини қўллашди, якунда Блажич тўпни олиб қўйишга эришди. 

22. Роналду Кьезани ажойиб пас билан таъминлади. Йўқ, бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор экан. 

20. Зарба!  Нгеннинг зарбасига аниқлик етишмади. 

19. Ботка Куадрадога нисбатан жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди. 

18. Кьеза чап қанотда тезлиги эвазига тўпни майдонда қолишига сабабчи бўлди ва ортида турган шериги Рабьога пас берди, у эса тўпни рақибга олдириб қўйди. 

16. Зарба!   Ботка бир нечта ҳаракатларни амалга оширди ва зарба йўллади, анча ноаниқ. 

15. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 45% - 55% 

13. Зарба!  Сомалиа қанотда тўпни қабул қилиб олди. Марказ томон интилиб борди ва узоқдан зарба беришга киришди – ноаниқ.

12. "Ференцварош"нинг дастлабки ҳужуми, Зубков ўнг қанотда ичкарига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ҳимоячилар ўз вақтида хавфнинг олдини олишди.

11. Зарба!  Кудрадонинг пасидан кейин Рэмзи узоқдан зарба берди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қолди. Айни дамда майдондаги энг фаол ўйинчи шубҳасиз, Куадрадо!

10. Урилган гол "Ювентус"га қўл келди, энди жамоа тўпга ишонч билан эгалик қилиб, ўйинни назорат қиляпти. 

8. Гол шубҳа остида қолди, аммо офсайд йўқ эканлиги маълум қилинди. 

7. ГОООООООООООООЛЛЛ! Мората!  Куадрадо ўнг қанотдан тўпни ичкарига узатди, Мората эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

6. "Ювентус" вазият ташкил этишга уринмоқда, бу борада Куадрадо жонбозлик кўрсатяпти. 

4. Зарба!  Роналду узоқдан зарба йўллаб, Дибусни синовдан ўтказиб олди. 

3. Ўйингоҳдаги мухлислар

1. Кьеза чап қанот орқали тезлик олди ва ичкарига кириб боришга ошиқди, бироқ тўп сал олдинроқ майдон четига чиқиб кетган эди. 

1. Ўйин бошланди! 

- УЕФА мадҳияси янграб ўтди. 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишди. 

"Криш" бугун нечта гол уради?

"Юве" стадионга етиб келди

Кийиниш хонасидан суратлар

"Пушкаш Арена" футбол оқшомига тайёр! 

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун ЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида  "Ференцварош" – "Ювентус" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.    

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика