RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

ЕЧЛ. "Челси" Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" ярим финалда! Новости

ЕЧЛ. "Челси" Мадридда зор йиғлаган кеча ёхуд "Реал Мадрид" ярим финалда!

Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинларидан ўрин олган "Реал Мадрид" - "Челси" учрашуви якунланди.

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Челси" 2:3  (биринчи ўйин - 3:1)

Голлар: Мэйсон Маунт (Тимо Вернер) 15', Антонио Рюдигер (Мэйсон Маунт) 51', Тимо Вернер (Матео Ковачич) 75', Родриго (Лука Модрич) 80', Карим Бензема (Винисиус Жуниор) 96'

"Реал Мадрид": 1. Тибо Куртуа, 2. Даниэль Карвахаль, 6. Начо Фернандес (17. Лукас Васкес 88'), 4. Давид Алаба, 23. Ферлан Менди (12. Марсело 78'), 10. Лука Модрич, 14. Каземиро (21. Родриго 78'), 8. Тони Кроос (25. Эдуардо Камавинга 73'), 15. Федерико Вальверде, 9. Карим Бензема, 20. Винисиус Жуниор (19. Дани Себальос 115').

Захира: 13. Андрей Лунин, 40. Тони Фуидиас, 11. Марко Асенсио, 16. Лука Йович, 18. Гарет Бэйл, 24. Мариано Диас, 41. Рафа Марин.

"Челси": 16. Эдуар Менди, 24. Рис Джеймс, 6. Тиаго Силва, 2. Антонио Рюдигер, 3. Маркос Алонсо, 7. Н'Голо Канте (22. Хаким Зиеш 99'), 12. Рубен Лофтус-Чик (17. Сауль Ньигес 106'), 8. Матео Ковачич (5. Жоржиньо 106'), 19. Мэйсон Маунт, 11. Тимо Вернер (10. Кристиан Пулишич 83'), 29. Кай Хаверц.

Захира: 1. Кепа Аррисабалага, 13. Маркус Беттинелли, 4. Андреас Кристенсен, 14. Трево Шалоба, 28. Сесар Аспиликуэта, 31. Маланг Сарр, 68. Ҳарвей Вале.

Огоҳлантиришлар: Рис Джеймс 10', Карим Бензема 37', Федерико Вальверде 68', Эдуардо Камавинга 90+1', Хаким Зиеш 102', Кай Хаверц 109', Томас Тухель 113', Сесар Аспиликуэта 113', Даниэль Карвахаль 118'

Реал Мадрид

Родриго - 80', Карим Бензема - 96'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

13/04/2022, 01:00

3
:
2
Finished AET

Челси

Мэйсон Маунт - 15', Антонио Рюдигер - 51', Тимо Вернер - 75'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 59839 зрителей

Главный судья: Szymon Marciniak

45'
90'
120'
37'  Карим Бензема
68'  Федерико Вальверде
73'  Тони Кроос (Эдуардо Камавинга)
78'  Ферлан Менди (Марсело)
78'  Каземиро (Родриго)
80'  Родриго
80'  Лука Модрич
88'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
90'  Эдуардо Камавинга
96'  Карим Бензема
96'  Винисиус Жуниор
115'  Винисиус Жуниор (Дани Себальос)
118'  Даниэль Карвахаль
10'  Рис Джеймс
15'  Мэйсон Маунт
15'  Тимо Вернер
51'  Антонио Рюдигер
51'  Мэйсон Маунт
62'  Маркос Алонсо
75'  Тимо Вернер
83'  Тимо Вернер (Кристиан Пулишич)
100'  Н'Голо Канте (Хаким Зиеш)
102'  Хаким Зиеш
106'  Матео Ковачич (Жоржиньо)
106'  Рубен Лофтус-Чик (Сауль Ньигес)
109'  Кай Хаверц
113'  Томас Тухель
113'  Сесар Аспиликуэта


120+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "РЕАЛ МАДРИД" ЯРИМ ФИНАЛДА!

120+2. "Челси"нинг уринишлари ўхшамаяпти. 

120. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.

120. Майдонда келишмовчиликлар содир бўлмоқда.

119. Жоржиньонинг яна бир зарбаси ноаниқ кетди! "Челси" тинмаяпти!!!

117. Ҳаверцнинг бош билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

116. Жоржиньонинг дарвоза томон йўллаган зарбасини "Реал" ҳимоячилари қайтариб юборди.

114. Хаким Зиешнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасини Куртуа қайтариб юборди.

113. Икки жамоа вакиллари ҳам фаол. Ўйин темпи жуда юқори. Захирадаги футболчи ва мураббийлар ҳам ўз эмоцияларини яшириб туролмаяпти.

110. Куртуа ўз ҳудудида анчагина хавфли ўйнади. Сал қолса тўпни "Челси" футболчисига олдириб қўйиши мумкин эди.

106. Тўртинчи бўлим старт олди!

105. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси якунига етди!

104. Камавинганинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

98. Энди лондонликлар олдинга боришмоқда. Икки жамоа вакиллари ҳам тинмаяпти.

Винисиус ўнг қанотдан олдинга юриш қилди, тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси томон узатди, Карим эса бош билан дарвозани ишғол қилди!

96. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Бензема ҳисобни қисқартирди!

95. Агрессия ҳам кучаймоқда майдонда. 

91. Учинчи бўлим бошланди!

90+4. Ўйиннинг асосий вақти якунига етди. Энди навбат қўшимча бўлимларга!

90+4. Пулишич жуда қулай вазиятни голга айлантира олмади...

90+2. Ўйин ҳарорати жуда баланд. Хўш, қўшимча вақтлар ҳам бўладими?

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Ўйин қанча давом этишини ҳам билмаймиз. Майдон эса шунчаки "ёняпти".

82. Модричнинг дарвозага берган зарбасини Менди ушлаб олди.

Лука Модричнинг ҳаволатиб узатиб берган тўпини Родрига дарвозага киритди.

80. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Родриго ҳисобни қисқартирди!

"Челси" футболчилари Вернерни олдинга бошлади, германиялик футболчи жарима майдончасига кириб келиб, иккита ҳимоячидан ўтди ва дарвозага зарба йўллаб гол урди.

75. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Вернер ҳисобни 0:3 кўринишига келтириб қўйди!

70. Ўйин ҳарорати жуда юқори, майдон "ёняпти"!

66. Бенземанинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.

64. ВАР голни кўриб чиқди ва уни бекор қилди! Тўп Алонсонинг қўлига тегди деб топилди.

Лондонликлар катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб келди, Алонсо дастлаб зарба берди, тўп йўлига Карвахаль тўғаноқ бўлди, қайта берилган зарба эса голга айланди!

62. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Челси" яна гол урди!

61. Вальверденинг жарима майдончаси чизиғидан дарвоза томон йўллаган зарбаси бирозгина ноаниқ кетди.

59. "Реал" ҳам фаолликни оширди. Жамоа аъзолари олдинга ўтиб, хавфли ҳужумлар ташкил қилишга уринишмоқда.

57. Ҳаверц "Реал" жарима майдончасига кириб келиб, дарвозага зарба йўллади, тўп бироз ноаниқ кетди.

55. Кросснинг жарима зарбасидан йўллаган тўпини Менди ажойиб тарзда қайтариб юборди.

52. Умумий ҳисоб тенглашди, энди вазият янада жиддий икки жамоа учун ҳам. Хўш, энди буёғига нима бўлади? Ўйин эса янада қизиши аниқ!

Бурчакдан узатилган тўпга Антонио Рюдигер бош билан зарба берди ва гол урди! 

51. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Рюдигер ҳисобни иккитага оширди!

50. Жамеснингдарвоза томон йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

49. Иккинчи бўлимни ҳам "Челси" фаоллик билан бошлади. "Реал" эса асосан ҳимояланмоқда.

47. Вернернинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси мувафаққиятсиз чиқди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+1. Ўйиннинг иккидан бир қисми якунига етди. Ҳозирча "Челси" ҳисобда олдинда!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

41. Ўйин темпи анча юқори. Гоҳ "Реал", гоҳ "Челси" олдинга ўтмоқда, бироқ ҳозирча ҳужумлар хавфли кўриниш олмаяпти.

34. Рюдигер узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

28. Ковачичнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

25. Голдан сўнг мадридликлар бироз фаоллашгандек бўлишганди, бироқ ҳозирда тўп назорати яна "Челси"да.

23. Бенземанинг олисдан йўллаган зарбаси рекошетга учради, тўп майдонни тарк этди.

Вернер тиззаси билан Маунтга пас бериб, олдинга бошлади, Мэйсон эса дарвозага зарба бериб, гол урди!

15. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Маунт "Челси"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

12. Ҳавертцнинг ерлатиб берган зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

11. Бенземанинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ кетди.

8. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар ҳужум уюштиришга интилишмоқда, бироқ ҳозирча улар хавфли кўриниш олмаяпти.

5. Илк дақиқаларданоқ темп юқори. Ҳар икки жамоа вакилларида шашт анчагина баланд.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ҳар икки жамоа вакиллари ўйинолди расмий машғулотда иштирок этишмоқда.

- Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика