ЕЧЛ. "C" гуруҳи превьюси
13 сен 2016 15:19
Новости
ЕЧЛ. "C" гуруҳи превьюси
"C" квартетида "Барселона" клуби Шотландия чемпиони "Селтик"ни қабул қилади. Испания чемпионатида сўнгги турда кутилмаганда мағлуб бўлганига қарамай каталонияликлар бу баҳсда фаворит ҳисобланишмоқда. Бугун "Барселона" дарвозасини ким қўриқлаши сўроқ остида турибди. Сабаби Браво Англияга кетди, тер Стегенда эса жароҳат бор. Дарвозани "Аякс"дан сотиб олинган Яспер Силессен қўриқлаши ҳам мумкин.
Каталонияликлар собиқ устози Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасини ўз уйида Менхенглабахнинг "Боруссия" клубига ўйин билан бошлайди. "Шаҳарликлар" Манчестер дербисидаги ғалабадан сўнг яхши кайфиятдалар.
Иккала ўйинда ҳам мезбонлар фаворит ҳисобланишмоқда. Айнан шу икки клуб якунда гуруҳдан чиқишга асосий даъвогар.
"Барселона" - "Селтик"
"Барселона": тер Стеген; Серхи Роберто, Пике, Юмтити, Альба; Ракитич, Бускетс, Иниеста; Месси, Суарес, Неймар.
Сўроқ остида: тер Стеген
"Селтик": де Вриз; Лустиг, Туре, Святченко, Тирни; Форрест, Браун, Рогич, Биттон, Синклер; Дембеле.
Ўйнамайди: Гриффитс
Бизнинг тахмин: 60:40
"Манчестер Сити" - "Боруссия" Менхенгладбах
"Манчестер Сити": Браво; Сабалета, Отаменди, Стоунз, Клиши; Фернандиньо; Стерлинг, де Брейне, Сильва, Сане; Агуэро.
Ўйнамайди: Фернандо, Делф
Сўроқ остида: Гюндоган, Компани
"Боруссия" Менхенгладбах: Соммер; Эльведи, Кристенсен, Вестергор, Вендт; Штробль, Крамер; Траоре, Азар; Штиндль, Раффаэл.
Ўйнамайди: Дукуре, Херрманн
Бизнинг тахмин: 60:40
Сизнингча бу ўйинларда қандай натижалар қайд этилади?
Комментарии