RU

Последние новости

08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0

ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди Новости

ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди

Европа Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳслари доирасидаги "Барселона" — ПСЖ учрашуви якунланди.

Барселона Испания – ПСЖ Франция 1:4 (1:1, 0:3)

Голлар: 1:0 – 12 Рафинья, 1:1 – 40 Дембеле, 1:2 – 54 Витинья, 1:3 – 61, пенальти Мбаппе, 1:4 – 89 Мбаппе.

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Жоау Феликс, 82), Гюндоган, де Йонг (Лопес, 82), Педри (Ферран Торрес, 62), Рафинья, Ямаль (Мартинес, 34), Левандовски.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Маркиньос, Эрнандес, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 77), Витинья, Заир-Эмери (Угарте, 80), Дембеле (Коло-Муани, 88), Барколя (Ли Кан Ин, 77), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Мбаппе (40), Фабиан Руис (45+1), Левандовски (50), Маркиньос (62), Гюндоган (64), Доннарумма (87), Рафинья (90+7), Лопес (90+7).

Четлатиш: Араухо (29), Хави (56).

Дастлабки ўйин: 3:2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ.

90. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. ГОЛ! Мбаппе учрашувга нуқта қўйди! "Барселона" дарвозабони икки зарбани қайтарди. Кейинги уринишда эса у ҳам ёрдам бера олмади.


88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Левандовски қулай вазиятдан фойдалана олмади, аниқроғи, унинг зарбасига рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлди.

85. "Барселона"нинг стандарт вазияти зарба билан якунланди. Бироқ мезбонлар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди.

78. Рафиньянинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

77. ПСЖ тарибида икки ўзгариш рўй берди.

73. ЗАРБА! Левандовскининг чап оёқда 17 метрдан йўллаган зарбасини Доннарума қайтарди.

64. Гюндоган рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

61. ГОЛ! Мбаппе 11 метрли нуқтадан "Барселона" дарвозасини ишғол қилиб, ПСЖни умумий ҳисобда ҳам олдинга олиб чиқди!


59. "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланди! Канселу ўз жарима майдонида Дембелени йиқитди.

56. Хави норозилигини очиқчасига намойиш этиб, Чемпионлар лигаси баннерини тепгани учун четлатилди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Гюндоган тезкор жавоб қайтариши мумкин эди. Мезбонлар ярим ҳимоячисининг зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

54. ГОЛ! Бурчак зарбасидан бошланган стандарт Витиньянинг олис масофадан рақиб дарвозасининг ишғол қилиниши билан якунланди!


50. Левандовски рақиб футболчисини қўли билан туртиб юборгани учун огоҳлантирилди.

49. Ҳакимининг зарбаси бошқача траектория олди ва Тер Штегенга қийинчилик туғдирди. Немис посбони машаққат билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. Педрининг юзига уриб юборгани учун Фабиан Руис огоҳлантирилди.

40. ГОЛ! Дембеле қарама-қарши қанотдан узатилган тўпни собиқ жамоаси дарвозасига киритди!


34. "Барселона"да ўзгариш: Ямал ўрнига Мартинес майдонга туширилди.

29. Араухо ўз жарима майдони яқинида Барколяни йиқитгани учун майдондан четлатилди! ПСЖда қулай стандарт вазият юзага келди.


28. ЗАРБА! Мбаппенинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Тер Штеген қойилмақом ҳаракат эвазига қайтарди.

25. Дембеле бурчак зарбасини голга айлантириб юборишига бир баҳя қолди, уринишга бироз аниқлик етишмади.

20. ЗАРБА! Левандовски 12 метр масофадан кучли зарба йўллади. Агар тўп дарвозага тўғри борганда, ҳисобдаги фарқ ошиши мумкин эди.

20. "Барселона"нинг ҳужуми хавфли тус олиши мумкин эди, Доннарума қийинчилик билан тўпни аутга чиқариб юборди.

17. ЗАРБА! Қанотдан узатма натижасида Мбаппенинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

16. Левандовскидан парижликларнинг 3-4 нафар футболчиси тўпни олиб қўёлмади ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

12. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Ямалнинг саъй-ҳаракатларидан сўнг марказда турган бразилиялик футболчи Ҳакимидан эпчилроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очди.


7. Парижликларнинг бурчакдан узатмасини Левандовски қайтарди.

2. Мбаппе рақиб жарима майдони яқинида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика