RU

Последние новости

19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  11 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  21 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан Новости

ЕЧЛ. "Байер" - "ПСЖ" ўйини олдидан

Бугунги футбол кечасини "Байер" - "ПСЖ" ўртасидаги баҳс ҳам безаб беради десак бўлади.
Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинида ушбу жамоалар рўбаро бўлишганидаёқ, кўпчилик Париж жамоасига нисбатан осонроқ рақиб тушди дейишганди. Бу жамоалар таркибига назар ташласак, албатта ПСЖ жамоасидаги кўплаб ёрқин юлдузларга кўзимиз тушиши табиий. Бу борада Лоран Блан шогирдлари анча тажрибали ҳисобланишади. "Байер" таркибида асосан футболга чанқоқ ёшлар ва бир неча етарли тажриба эга футболчилар жамланишган. Златан Ибрагимович ёки Эдисон Каванидек ижрочилар йўқ бўлсада, Сон Хин Мин ва Эмре Жан каби иқтидорли ёшлар эга Леверкузенликлар. "Байер"ни устунроқ жиҳати бу уларнинг ўз майдонларида ўйнашлари ва ўз мухлислари кўмагига таянишлари деб айтиш мумкин.  Сами Хююпя ўз жамоаси билан бу мавсумда ҳар икки фронтда ҳам яхши иштирок этмоқда. Леверкузенликлар чемпионатда иккинчи поғонада бораётган бўлишса, Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашгани бунга мисол бўла олади. Бу ўйин фаворити ПСЖнинг ишлари ҳам аъло даражада. Бу клуб Франция чемпионатида пешқадамликни сақлаб турибди ва жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам  ўз олдига катта мақсадларни қўйган.

"Байер" ҳимоячиси Спахични бугунги ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Шунингдек, "ПСЖ" клуби снайпери Эдисон Кавани ҳам ўз жароҳатини даволаш билан банд.
Бугунги беллашувда ҳар иккала жамоа ҳам иложи борича кейинги баҳсга қадар ўз имкониятларини яхшилаб олишга ўриниб кўришади.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал.
"Байер" - "ПСЖ"
Тахминий таркиблар:
"Байер":
Лено, Хильберт, Топрақ, Волльшайд, Сэм, Гуардадо, Кастро, Рольфес, Бендер, Кисслинг, Сон Хин Мин.
"ПСЖ": Сиригу, Максвелл, Тиаго Силва, ван дер Виль, Маркиньос, Матюиди, Вератти, Моура, Мотта, Ибрагимович, Лавеззи.
Бошланиш вақти: 00:45 (НТВ-ПЛЮС Футбол2)

Шаҳбоз Беғамов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика