RU

Последние новости

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида кучлар тенг келди Новости

ЕЧЛ. "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида кучлар тенг келди

ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетико" - "Манчестер Юнайтед" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Атлетико Испания – Манчестер Юнайтед Англия 1:1

24 февраль, 01.00, "Ванда Метрополитано"

Голлар: Фелиш (7, 1:0), Эланга (80, 1:1).

Атлетико – Облак, Врсалько, Савич, Хименес, Рейнилду, Лоди (Лемар, 76), Кондогбиа, Эррера, Льоренте, Корреа, Жоау Феликс (Гризманн, 76).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф (Уан-Биссака, 66), Варан, Магуайр, Шоу (Теллес, 67), Погба (Матич, 66), Фред, Бруну Фернандеш, Роналду, Рэшфорд (Эланга, 75), Санчо (Лингард, 82).

Огоҳлантириш: Эррера (45+1), Шоу (50), Линдельоф (60), Рэшфорд (65), Фред (74), Льоренте (77), Теллес (83).

Атлетико Мадрид

Жуан Феликс - 7'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8

24/02/2022, 01:00

1
:
1
Завершен

Манчестер Юнайтед

Энтони Эланга - 80'

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 63273 зрителей

Главный судья: Ovidiu Hategan

45'
90'
7'  Жуан Феликс
7'  Ренан Лоди
45'  Эктор Эррера
63'  Рейнилду Мандава
76'  Ренан Лоди (Тома Лемар)
76'  Жуан Феликс (Антуан Гризманн)
77'  Маркос Льоренте
78'  Хосе Хименес
50'  Люк Шоу
60'  Виктор Линделеф
65'  Маркус Рэшфорд
66'  Виктор Линделеф (Аарон Уан-Биссака)
66'  Поль Погба (Неманья Матич)
66'  Люк Шоу (Алекс Теллес)
74'  Фред
75'  Маркус Рэшфорд (Энтони Эланга)
80'  Энтони Эланга
80'  Бруну Фернандеш
82'  Джейдон Санчо (Джесси Лингард)
83'  Алекс Теллес

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Дастлабки ўйинда кучлар тенг келди.

90+4. ЗАРБААААААААА!!!! Лингарднинг зарбасини Облак қайтарди!

90+3. МЮ бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБАААААААААА!!! УХХХХХХ!!! Гризманнинг зарбасидан кейин тўп яна бир бор тўсинга тегиб қайтди.

83. Теллес ҳам сариқ карточка ишлаб олди.

80. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ЭЛАНГАААААААААА!!!!! Эрреранинг қўпол хатосидан ёш футболчи унумли фойдаланди!

79. Роналдунинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Чапақайлар учун зўр нуқта бўлганди.

78. УХХХХХ!!! МЮда жуда хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

75. УХХХХХ!! Кондогбианинг зарбаси ноаниқ кетди.

74. Лоди алмаштирилмади. У ўзининг қанотида доимгидек фаол ўйнамоқда. 

70. Лоди жароҳат олди. У ўзгартирилади шекилли.

65. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтарди. Санчонинг зарбасини Хименес ўзига қабул қилди.

60. Линдельоф тезкор Фелишни ушлаб йиқитгани учун сариқ ишлаб олди. 

55. Фернандеш рақиб жарима майдончаси ичида зарба йўллашига "Атлетико" ҳимоячилари йўл қўйишмади.

50. "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Аммо Фернандешнинг ҳаволатиб узатмаси Португалия томон учиб кетди.

47. Феликснинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. ЗАРБААААААААА!!!! Жаримадан кейин Лодининг пасидан кейин Хименеснинг боши билан йўллаган зарбаси ерга сапчиб Де Хеа дарвозасининг тўсинига тегиб қайтди.

42. Погба тахминан 4 дақиқа ичида 2 марта тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига Кондогбианинг якуний паслари ўхшамаяпти. 

40. Роналду олдинга ўтаётганди. У яна йиқитилди. 

37. Роналду узоқ масофадан ерлатиб зарба йўллади. Ноаниқ.

34. Лодининг ўткир бурчакдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

31. УХХХХХ!! МЮ ҳимояси қўпол хатога йўл қўйди ва Лоди жарима майдончаси ёнида йиқитилди.

30. "Атлетико" мухлислари Роналду тўпга текканида хуштак чалиб туришибди)

28. Қанотдан Корреа оширган тўпни Фелиш дарвозага йўллади. Анчагина баланддан ўтиб кетди.

24. Рэшфорд ҳужумга ўтаётганди. Савич подкати билан тўпни бурчакка чиқариб юборди.

20. Ўйин сурати тенглашди. МЮ "Атлетико"нинг босимини марказга кўчира олди.

15. ЗАРБААААААА!! Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

14. "Атлетико" ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Магуайр қайтариб юборди.

12. Рэшфорд рақибларини алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириш учун югурди. Лоди тўпни ундан олиб қўйди.

7. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ФЕЛИИИШШШШШ!!! Ҳисоб очилди!

5. Феликс қанотдан жарима майдончаси ичига кириб келди ва ноаниқ зарба йўллади.

3. "Атлетико" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпни Магуайр қайтарди. Иккинчи зарбани эса Линдельоф ўзига қабул қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Ванда Метрополитано" стадионига қаратамиз. Бу ерда "Манчестер Юнайтед" меҳмон бўлмоқда.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика