ЕЧЛ. 2010 йил "Интер"ни чемпион қилган Милито "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйинини тахмин қилди
31 мая 2019 21:20
Новости
ЕЧЛ. 2010 йил "Интер"ни чемпион қилган Милито "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйинини тахмин қилди
Чемпионлар лигасининг жорий мавсумдаги ўйинлари ўз ниҳоясига етиб келмоқда.
Эртага, 1 июнь куни Англиянинг икки клуби: "Тоттенхэм" ва "Ливерпуь" ЕЧЛ ушбу мавсумининг ҳал қилувчи ўйинида беллашади. Собиқ "Интер" ҳужумчиси Диего Милито мазкур учрашувга ўз тахминини билдирди - 2:1 ("шпорлар" фойдасига).
Қайд этиш керак, аргентиналик собиқ футболчи 2010 йил ўтказилган Чемпионлар лигаси финалида "Бавария" дарвозасига иккита гол уриб, "нерадзуррилар"ни чемпион қилган.
Комментарии