Дунёнинг энг кўп маош оладиган, бироқ буни оқламаётган 6 футболчи
17 мая 2018 19:30
Новости
Бироқ уларнинг барчаси ҳам шунга яраша меҳнат қилишмаяпти. Яқиндагина шундай "шараф"га Карлос Тевес "сазовор" бўлганди. Хўш, айни дамда кимлар шундай номга лойиқ?
6. УСМОН ДЕМБЕЛЕ - ҳафтасига 220 минг евро маош
Дембеле ҳозирда "Барселона"нинг қўпол ҳатоси бўлиб турибди, у ўзига тўланган 100 миллионни оқлай олмаяпти. Албатта, бунга унинг жароҳати сабабчи бўлди.
Агарда факт керак бўлса айтамиз. Усмон мавсум давомида касалини даволаб ҳафтасига 220 минг евро маош олди. "Барса" сардори Андрес Иньеста эса майдонда меҳнат қилиб, ҳафтасига 165 минг евро маош ишлаб топди.
Балки орадан йиллар ўтиб, Усмон "Барселона"нинг муҳим футболчисига айланар, ҳозирги ўйинлари эса шунчаки омадсизлик эканлигини кўрсатар. Бироқ ўз ёшида энг кўп маош олувчи футболчи сифатида, ўзига билдирилган ишончни ҳозирча тўла оқламаяпти.
5. ЯЯ ТУРЕ - ҳафтасига 220 минг евро маош
Туре "Манчестер Сити"нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиси эди. У узоқ масофага тўп узатиши билан шеригини рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборарди.
Бироқ сўнгги икки йил ичида "Сити" учун аҳамиятсиз футболчига айланиб қолди. Бундай бўлишига Гвардиоланинг ҳам ҳиссаси катта. Шу боисдан, унга Харри Кейндан икки баравар кўпроқ маош тўлаш жуда кулгили.
Туренинг жамоа ғалабаларига қўшаётган ҳиссаси кам бўлса-да, клубдаги энг кўп маош оладиган футболчилардан бири бўлиб турибди.
У бу мавсум АПЛда 10 учрашувда майдонга тушди. Шуларнинг фақатгина биттасида илк дақиқалардан ўйнади.
4. АЛЕКСИС САНЧЕС - ҳафтасига 350 минг евро маош
Январь ойининг энг шов-шувли воқеаларидан бири Алексис Санчеснинг "Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтгани бўлганди. Бироқ ҳозирча ўша вақтда билдирилган умидлар ўзини оқламаяпти. Чилилик футболчи "Олд Траффорд"да олдингидек ўйин кўрсата олмаяпти.
Ўтган ёзда у "Манчестер Сити"га ўтиши керак эди, бироқ қишда МЮ унга кўпроқ маош таклиф қилди. Айни дамда у ҳафтасига 350 минг евро маош олмоқда. Манкунианликлар дарвозабони Давид Де Хеа эса ҳафтасига 200 минг евро маош олади.
Санчес кейинги мавсумда ўзини кўрсатишига барча ишонмоқда. Аммо унинг "Юнайтед"даги ярим йиллигига юқори баҳо бериб бўлмайди.
3. ГАРЕТ БЭЙЛ - ҳафтасига 350 минг евро маош
Бэйлнинг қандай маҳоратли футболчи эканлигини барча билади.
"Реал" уни рекорд даражадаги маблағга сотиб олганидан кейин, ундан кўпроғини кутишганди.
Бироқ Бэйл жароҳатлар гирдобига тушиб қолаверди ва унинг жамоада қиладиган иш кўлами пасайиб кетди. Натижада унинг "Реал"ни тарк этиши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди.
Аммо ҳар доим юқори маош оладиган футболчидан "сеҳргарлик"ни кутишади. Ҳозирча Бэйл ҳафтасига 350 минг маошни оқлай олмаяпти.
2. ГРАЦИАНО ПЕЛЛЕ - ҳафтасига 290 минг евро маош
Пелленинг фаолиятига назар ташласак, ҳаётида яхши кунлари бўлганини кўрамиз. У 2016 йилнинг ёзида "Шандон Луненг" сафига бориб қўшилди.
Пелле "Фейеноорд" таркибида бир мавсумда 27 гол урган вақтлари ҳам бўлган. Бироқ Хитой чемпионати кучлилик қилмоқда чоғи, у ўзини кўрсата олмаяпти.
Ҳафтасига 290 минг евро маош оладиган Пелле бу мавсумда 10 учрашувда қатнашиб, 3 гол киритди.
1. ОСКАР - ҳафтасига 400 минг евро маош
Аслида буни тушунтириб ўтириш шарт эмас. У 2017 йилда "Челси"дан "Шанхай СИПГ"га 61 млн евро эвазига трансфер қилинди. Бироқ у ўзига сарфланган маблағларни оқлашни уддаламаяпти.
Бразилиялик футболчи Хитойда 400 минг евро маош олади. У жамоасининг деярли ҳар бир учрашувида асосий таркибида майдонга тушади.
Бироқ маошни ҳисобга олсак, ўйини бунга яраша эмас.
Миржалол Норматов таржимаси
Комментарии