RU

Последние новости

10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  3 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  0 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  12 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  7 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87

Дунёдаги энг катта стадионлардан бири Кореяда — аммо унда ҳеч қачон жаҳон футболи юлдузларини кўрмаймиз Новости

Дунёдаги энг катта стадионлардан бири Кореяда — аммо унда ҳеч қачон жаҳон футболи юлдузларини кўрмаймиз

У йирик турнирларнинг финал босқичига мезбонлик қилиши мумкин эди.

Биринчи май стадиони Пхеньян шаҳрида жойлашган бўлиб, дунёдаги энг катта арена ҳисобланади. Стадионга бир вақтнинг ўзида 150 минг киши кириши мумкин (баъзи манбалар маълумотига қараганда, 114 минг нафар). Кореянинг "Рунгард" (аренанинг норасмий номи) стадиони "гигантлар" рейтингида иккинчи ўринни эгаллган. Прагадаги "Страговский" стадиони 220 минг нафар одамга мўлжалланган бўлса-да, ҳозир фақатгина машғулот базаси саналади.


Қурилиш

Аренанинг қурилиш ишлари 1986 йили жадал темпда бошланганди. Якунлаш ишлари белгиланган муддатгача тугатилиши лозим эди, Кореядаги тартибни ўзингиз яхши биласиз. Ҳаммаси режадагидек амалга ошди. 1989 йилнинг 1 май санасида стадионнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Пхеньянда ўтказиладиган ўн учинчи Ёшлар ва спорт фестивалига тўғри келди.


Футбол юлдузлари ҳеч қачон ўйнамайдиган, лекин кўплаб қўшиқлар куйланадиган стадион

Комплекс магнолия гули шаклида барпо этилгани учун ҳам эътиборни тортади. 16 "арка"га "таяниб" турадиган стадион томлари худди ана шу гул барглари билан ўралгандек. Биринчи май стадионининг баландлиги таминан 60 метрни ташкил қилади. Уни тўлиқ шаклда кўриш учун анча баландга кўтарилиш лозим. Шунингдек, аренада офислар, ресторанлар, фитнес-марказлар ва бассейн бор эди.

Ишониш қийин, лекин архитектуранинг бу мўжизаси ўз бағрига 150 минг томошабинни сиғдира олади ва уларнинг барига ўтириш учун жой мавжуд. Замонавий футболдаги вазиятдан келиб чиқсак, фантастик натижа! Бу "Камп Ноу" стадионидан 1,5 баробар катта.



Танқидчиларнинг таъкидлашича, бундай улкан иншоотда баллистик ракеталарни учириш учун махсус ҳудуд ҳам бор. Бироқ буни ҳеч ким исботлай олмаган.


Мақсади

Биринчи май ўйингоҳи футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси уй стадиони ҳисобланади. Бироқ шимолий кореялий футболчилар бу ерда доим ҳам тўп тепишмайди. Аренада ўтказиладиган асосий тадбир — Ариран қўшиқлар фестивали. Фестиваль иштирокчилари турли саҳна кўринишлари орқали ўз мамлакатларининг ўзига хослиги ва ватанпарликни мадҳ этишади.

2007 йил иштирокчилар сони бўйича байрам ҳатто, Гиннес рекродлар китобига киритилган. Ўша шоуда тахминан 150 минг одам иштирок этган.


Қизиқарли фактлар

Кўп сонли ишқибозларни сиғдира олишидан ташқари, иншоот яна бошқа улкан параметрларга эга:

— Майдони – 22,5 минг квадрат метр;
— баландлиги – 60 метр;
— меъморий иншоот квадрати – 207 минг квадрат метр.

Стадион қурилишига, баъзи маълумотларга кўра, деярли 15 млн доллар сарфланган — бу пулга Азмунни сотиб олса бўлади. Қанчалик истасак ҳам, аниқ рақамларни ҳеч ким бизга маълум қилмайди, шунинг учун фақатгина тахмин қилишимиз мумкин.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика