RU

Последние новости

18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  4 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  10 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  1 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  3 17:07"Валенсия" 400 млн еврога сотилиши мумкин  8 16:39АПЛ клублар ўртасидаги ЖЧ сабабли ёзги трансфер ойнасини иккига ажратмоқчи  0 16:16"Манчестер Сити" февраль ойининг энг яхши футболчисини аниқламоқда. Номзодлар ичида Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор  20 15:42"Барселона" Озарбайжонда академия ташкил қилади  0 15:17Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди: БМБ, "Оил Стар" ва СҚБ рақибларини билиб олди  0 15:08Пике 0:0 ҳисобидаги дуранг учун жамоаларга очко бермасликни таклиф қилди  13 14:40Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ғолиб ва совриндорлари мукофот пулларига эга бўлади   0 14:27"Реал" собиқ футболчиси 48 ёшида ҳаётдан кўз юмди  3 14:00Breaking! Корея Республикаси ҳам 2031 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқчи  9 13:36"Месси "Барселона"га қайтишига ишонаман"  3 13:09"Арсенал" ва "Барселона" "Эспаньол" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0

Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар Новости

Дунёдаги энг ғаройиб стадионлар

Теги :  стадионлар
Бугун эътиборингизни футбол оламидаги антиқа спорт иншоотларига — ўзига хос кўринишга эга стадионларга қаратмоқчимиз: қизиқарли архитектура ғоялари, ностандарт жойлашув ҳамда уларни яратиш ва фойдаланиш пайтидаги қизиқарли воқеалар асосида.

"Тржни Центар" Сербия

Белград нафақат "Црвеной Звезда" ва "Партизан" билан машҳур, балки шаҳар чеккасида жойлашган "Вождовац" базаси билан ҳам мақтана олади. Эҳтимол титулларсиз ўртамиёна жамоанинг нимаси муҳимлиги сизни ажаблантириши мумкин. Клубнинг ўзига хос хусусияти — бу савдо марказидан бошпана топган "Тржни Центар" стадионидир. Савдо маркази ва "Вождовац"нинг хўжайини бир киши саналади, шу боис жамоанинг титул ҳомийси худди шу номдаги иморат ҳисобланади. Ўз жуфтининг сўнгги тийинигача харж қилиб харид қилиб бўлишини кутишдан зериккан эркакларнинг мазмунли вақт ўтказиши учун ажойиб эчим мавжуд - Белград жамоасининг уй учрашувига беш мингга яқин томошабин ташриф буюриши мумкин.


"Эрнандо Силес" Боливия

Боливия пойтахти Лас-Пасдаги ушбу объект мамлакатни 1926 йилдан 1930 йилгача бошқарган мамлакат президентига атаб номланган. Унинг ажралиб турадиган хусусияти дунёдаги энг баланд стадионлардан бири (денгиз сатҳидан 3601 метр баландликда) мақомида эканлигидадир. Ушбу тепаликда миллий футбол терма жамоаси ўз уй учрашувларини ўтказади. Статистикага кўра, айнан шу ерда Боливия халқаро мусобақаларда кўп очко тўплайди. Меҳмон жамоалар учун маҳаллий шароитга мослашиш жуда қийин бўлиши мумкин. Юқори ҳаво босими туфайли меҳмон жамоалар кислород баллонларини ўзлари билан олиб келиб, ўйиндан олдин, танаффусда ва учрашувдан кейин фойдаланишлари зарур бўлади.


"Брага Мунисипал" Португалия

30 000 томошабинга мўлжалланган ушбу арена 2003 йилда, ЕВРО-2004 футбол мусобақаси арафасида қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу арена маҳаллий "Брага" клубининг уй стадиони ҳисобланади. Эҳтимол, Португалиядаги энг жозибали спорт иншоотларидан биридир, сабаби:

- стадион қоялар орасида барпо қилинган;

- стадион қуриш учун ҳатто тошнинг бир қисмини йўнишга тўғри келган;

- қарама-қарши трибуналарнинг томлари бир-бирига металл қувурлар орқали уланган;

- табло тўғридан-тўғри дарвоза юқорисидаги қояга ўрнатилган;

- трибунадан трибунага ер ости туннеллари орқали ўтиш мумкин.


"Чьерны балог" Словакия

Ушбу майдонда маҳаллий "Татран" клубида ўз ўйинларини ўтказади. Стадионнинг ажабтовурлиги шундаки, майдон ва трибуна ўртасидан темирйўл ўтказилган, яъни ўйин пайтида томошабинлар ўтиб кетаётган поезднинг гувоҳи бўлиши мумкин.


"Марина Бэй" Сингапур

Ушбу ажойиб стадион 1995 йилда қурилган бўлиб, сиғими 30 000 томошабинга мўлжалланган. Объект архитектасининг ўзига хос хусусияти шундаки, майдон ва трибуналар бир-биридан нафақат "Формула-1" трекининг бир қисми, балки ҳовуз билан ҳам ажратилган. Қизиқ, нечта тўп сувга парвоз қилган экан?


"Ммабахто" ЖАР

60 000 томошабинга мўлжалланган стадионни яратиш ва фойдаланишга топшириш лойиҳаси 1981 йилда якунланган. Ушбу стадион биринчи навбатда халқаро ўйинлар учун мўлжалланган эди. Аренанинг асосий жиҳати трибуналардаги юқори секторларнинг жойлашувидадир. Улар қисман бурчак остида жойлаштирилган. Катта эҳтимол билан айнан шу жиҳат Жанубий Африка футбол федерациясининг аренани 2010 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган стадионлар рўйхатига киритишдан бош тортишига сабаб бўлган. Қизиқ томони стадион Совет мамлакати қурилиш компанияси томонидан бунёд этилган.


Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика